FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАРАЛИМПИЯЧИ СПОРТЧИЛАР МЕКСИКАДА БЎЛИБ ЎТАДИГАН ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЖЎНАБ КЕТИШЛАРИ ОЛДИДАН... 05.11.2014 19:35

 

foto (3)

5 ноябрь куни Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида Паралимпиячи спортчиларимизнинг ноябрь ойида Мексикада бўлиб ўтадиган  Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишлари олдидан, уларни руҳан ва маънан қўллаб-қувватлаш мақсадида, тақдирлаш маросими ўтказилди.

foto (1)

Жорий йилнинг 18-26 октябрь кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган Пара-Осиё ўйинларида Паралимпиячи спортчиларимиз 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, Осиё қитъасида кучли бешликдан жой олиб, спорт тарихида ўчмас из қолдирдилар.

foto (7)

Мазкур тадбирда мана шу медалларни қўлга киритган спортчиларимиз яна бир бор тақдирланиб, уларга келгусида янада улкан зафарларни қўлга киритишларига ишонч билдирилди.

foto (10)

 

Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар хонанда ва актёр Самандар Ҳамроқулов,

foto (9)

 

сўз устаси, актёр Валижон Шамсиев,

foto (2)

ҳамда оилавий “Ҳавас” гуруҳи иштирок этишди.

foto (6)

Спортчиларимиз келгуси нуфузли мусобақаларда ҳам юртимиз байроғини юксакка кўтарилишида, мадҳиямиз янграшида, Ватанимиз шаънини бутун дунёда янада улуғланишига ўз ҳиссаларини қўшадилар, деган умиддамиз!

foto (5)

foto (4)

foto (12)

foto (11)

foto (14)