FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ ОГОҲЛАНТИРАДИ! 06.11.2014 20:30

 

2

Улуғбек Раҳматуллаевнинг 2014 йилдаги янги концерт дисклари ҳали сотувга чиқарилмаган! Аммо, баъзи бир қўштирноқ ичидаги “тадбиркорлар” 2014 йил янги концерт дастури, деб аввалги концерт дастурлари дискларини сотишаётган экан.

1

Шунинг учун ҳам, хонанданинг ўзи 2014 йил концерт дастури дисклари ҳали чиқарилмаганлигини айтиб, огоҳлантирмоқда! Улуғбек Раҳматуллаевнинг бу йилги концерт дастури кўплаб шов-шувларга сабаб бўлиб, ҳаттоки сохта “билет ва таклифномалар” ҳам, сотувга чиқиб кетган эди.  

Шунинг учун ҳам, диск харид қилаётганда махсус мусиқий дўконлардан сотиб олиш ва текшириб кўриш тавсия қилинади.

foto (55)

Улуғбек Раҳматуллаевнинг ўзи эса, 2014 йилдаги янги концерт дискларини иложи борича тезроқ омма эътиборига тақдим қилишини маълум қилмоқда!