FATTOHHON.COM

« Все новости

БУГУНГИ КУН ФИЛЬМЛАРИНИНГ САВИЯСИ ТУШИБ КЕТИШИГА НИМА САБАБ БЎЛМОҚДА? 28.05.2013 06:52

 foto(2)_106.jpg

 Ҳозирги кунда ўзбек киноси жадаллик билан ривожланиб­ бормокда. Аммо, бугунги кун ўзбек киноси ўз-ўзидан икки йўналишга бўлинганде­к. Биринчиси давлат бюджетига суратга олинган фильмлар, иккинчиси эса, хусусий киностудия­ларда суратга олинаётган­ тижорат фильмлари.   Натижада,   маънавий жиҳатдан мазмунли фильмлар билан бирга турли енгил-елпи фильмлар ҳам катта экранларни­ тўлдира бошлади. Натижада, ўзбек киносининг­ савияси тушиб кетиши мумкин, деган хавотир ҳам пайдо бўлди. Бунга сабаб нимада?

 Бугунги ўзбек киносининг савияси, ундаги қаҳрамонлар, тижорат фильмларининг томошабинларга нима бера олиши ҳақида режиссёрлар Саид Мухторов, Жавлон Шодмонов, Дилмурод Масаидов, Суҳроб Ҳасановлар билан биргаликда баҳс юритишга қарор қилдик.

 

 foto(3)_94.jpg

- Бугунги кун фильмларининг савияси тушиб кетишига нима сабаб бўлмоқда, деб ўйлайсизлар?

Жавлон Шодмонов: - Сценарий, маблағ ва бир хил йўналиш! Лекин, бунинг сабаби ҳам бор. Бу бадиий кенгашни ёмонлаш эмас, лекин кинонинг ўз “рамка”си бор. Бадиий кенгашда, “рамка”дан чиқиб кетиш мумкин эмас. Биз ундан чиқмасликка ҳаракат қилганимиз сабаб, фильмларимиз бир-бирига ўхшаб қоляпти. Агар бизда ҳам, Болливуд ёки Ҳолливудга ўхшаб қолип бўлмаганида, ёки бемалол бадиий кенгашдан ўтказмай, исталган мавзуда фильм суратга олинганида эди, балки бошқачароқ йўналишларда ҳам фильм суратга олиш мумкин бўларди, деб ўйлайман.

 

- Демак, сиз бунга қайсидир маънода бадиий кенгаш, унинг қолипи сабаб бўляпти, демоқчимисиз?

Жавлон Шодмонов: - Йўқ! Йўқ, бадиий кенгаш ҳам эмас! Бир хиллик сабаб.

 

- Бадиий кенгаш сабаб бир хиллик юзага келяптими?

Дилмурод Масаидов: - Аслида гап драматургиянинг оқсаши ёки сустлигида эмас, унинг йўқлигида! Агар драматургия бор бўлса ҳам, унинг ўз қонун-қоидаларига амал қилиш лозим. Ҳозир ҳамма фильмларимизда аралашган жанрларни учратишимиз мумкин. Яъни драматургия йўналишларининг парчаланган вариантлари кўп қўлланилади.

- Нима учун унда драматургларга мурожаат қилмайсизлар? Ёки драматурглар етишмаяптими?

Дилмурод Масаидов:- Бу ҳозирги кунда яққол кўриниб турган нарса. Драматургия етишмаяпти, деярли йўқ, деса ҳам бўлади.

Жавлон Шодмонов ва Суҳроб Ҳасанов:- Йўқ, драматурглар бор. Жуда ҳам кўп.

Дилмурод Масаидов: - Кинодраматурглар йўқ!

Жавлон Шодмонов: - Ҳозир шундай ҳолат. Нима учун хусусий киночиларни “хонтахта” фильм суратга олади, дейишади. Хусусий фильм суратга олаётган ижодкорлар фильмида динамика бўлишини хоҳлайди. Агар фильмингиз динамикали бўлса, томошабин кўришини таъминлайди. Лекин, фильм динамикали бўлса, унда драматургия йўқолиб қолади.

Дилмурод Масаидов:- Динамикани ўйлаб, драматургиядан чиқиб кетаман, денг. Йўқ, бу нотўғри. Ўзи тижорат фильмлари ёки муаллифлик фильмлари деб биз ажратамиз-ку, лекин асл драматургияда бу ажралмайди! Томошабин яхши кўрадиган актёрларни жалб қилиш ҳам фақат бизнинг фильмларда эмас, бутун дунёда шундай.Тижорат фильмларида барибир бу масала кўтарилади. Динамика аслида ёзилгада сценарийда ҳам бўлиши керак.

foto(6)_72.jpg

- Ўзингизнинг фильмларингизда ўша динамика бор, деб ўйлайсизми?

Дилмурод Масаидов:- Ҳаракат қиламан. Ўзимни фильмларим ҳақида ўзим гапиар олмайман лекин, нимадир янгилик қилишга ҳаракат қиламан. Тўғри, ҳозирги кунда ҳаммамизнинг фильмларимиз деярли бир хил.

 

- Нима учун? Унда нега изланмаяпсизлар?

Дилмурод Масаидов:- Изланиляпти. Масалан, 2009 йил “Квартирант” деган сценарий ёзган эдим. Шу ҳали ҳам турибди, шуни бу йил яна топширмоқчиман. 2009 йилда бу сценарийни бадиий кенгашдан ўтказа олмагандим. Билмадим, энди яна уриниб кўраман.

Саид Мухторов: - Ҳаммамиз бир нарсани тўғри тушунишимиз керак! Масалан, биз бир тадбиркор, деҳқонмиз, дейлик. Деҳқон, тадбиркорларга шундай ҳуқуқ берилган — биринчи навбатда шу ишнинг бошида турган инсонлар бизнинг ҳуқуқимизни тиклаб беришсин. Тижорат фильмларига рухсат берилганида мен хурсанд бўлганаман, мана шу йигитлар, кимларгадир ялиниб-ёлвориб, бир нарса қилишга ҳаракат қилиб келишяпти. Мана шунга тан бераман! Қарз бўлиб, ҳалигача боши қарздан чиқмаётганлари ҳам бор. Ҳозир аввалги фильмларни мақтайверишади. Лекин, у фильмларни ҳозир кинотеатрда қўйсангиз ёки ўша машҳур “Аватар”ни ҳам кинотеатрда қўйсангиз, ҳеч ким кирмайди! Ҳамма масалан, Жавлон Шодмоновнинг киносига киради. Биз ҳам халқ билан биргамиз-ку. Биз одамларнинг тарбияси  “бузилиб” кетадиган фильм яратаётганимиз йўқ!

 

foto(1)_115.jpg

- Лекин фильмлардаги ҳазил гапларни ёшлар ишлатиб, баъзи бир ҳаракатларни такрорлашлари ҳам мумкин...

Саида Мухторов: - Масалан, Шароф Бошбеков сценарийси асосида “Темир хотин” фильми бор. У фильмда бухороча шевада ишлатилган. Фильм кассабоп бўлган. Агар яхшилаб ўйлаб қарасангиз, бу бировнинг шевасидан кулиш ҳисобланади. Аммо, бошқа тарафдан бу оддий “прикол”. Ҳозирги фильмларда ҳам шу, масалан, Муҳаммадисо Абдулхаиров ёки Улғубек Қодиров... Ҳарҳолда улар ўйнаган фильмларга мажбурлаб билет сотилмаяпти-ку! Халқ кинотеатрга ўзи келадиган фильмлар суратга олиняпти. Энди шуларнинг ичидан сараланади. Биз ҳам қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз.

 

- Бу билан барибир яшириб қилишмоқда, демоқчимисиз?

Жавлон Шодмонов:- Аввал эсингизда бўлса, эски “Панорама” кинотеатрида ўзбек фильмлари умуман қўйилмас эди. Ҳолливуд ёки Болливуд фильмлари қўйиларди. Нима учун ўзбек киноси қўйилмаяпти, деган савол бўларди. Энди-чи? Ҳозир аксинча, ўзбек фильмлари уларни сиқиб чиқара олди. Чет эл киносини қўйсангиз, кўргани ҳеч ким тушмаяпти. Ҳамма ўзбек киносини кўряпти, ўрганиб бўлишган. Энди биз йўналишни ўзгартиришимиз керакми? Масалан, мен яна 3-4 марта сценарий топшириб кўраман! Ўтмаса, киночиликни йиғиштиришим мумкин. Дейлик, бошқа бир инсон, сценарий топширди, ўтмаса... Оиласини боқиши керак, бошқа касб қилиб кетар... Демак, кинотеатрда энди томошабинлар фақат ҳинд ёки Ҳолливуд фильмларини кўришар экан-да! Тўғри, биз 100 фоиз тўғри фильм қиляпмиз, супер фильм оляпмиз, деётганим йўқ! Майли, қандайдир камчиликлар бордир? Лекин, Ҳолливуд фильмларини кўришадиган бўлишса, у ерда қандай саҳналар бор? Кўришга муносиб бўлмаган саҳналар бор.

Саид Мухторов:- Эътибор билан қаранг. Ҳозирда томошабинларни фильмларга мажбурлаб олиб келишяптими? Улар ўзи хоҳлаб кинотеатрга киришмоқда! Ўша “хонтахта” дейилаётган фильмларнинг бирортасига томошабинни кинотеатрга киришга мажбурлаётгани йўқ!

 

- Демак, хусусий фильмларни дарҳол тўхтатиб бўлмайди. Вақт ўтиб сараланади, демоқчисиз?

Саид Мухторов: - Ҳа! Ёшларни кинодан қайтаргунча, уларга пул бериб, давлат фильми йўналишида фильм суратга олишига “50 фоиз сендан, 50 фоиз сендан” деб, шартнома тузиб, фильм ишлашсин! Мен шунинг тарафдориман! Секин-секин тартибга солиб, ўрнига қўйишкерак.

Жавлон Шодмонов:- Саид акамнинг гаплари тўғри! Бизда истеъдодли ёш ижодкорлар бор. Уларни қайтариш эмас, қўллаб-қувватлаш керак. Ёшларнинг ҳам фикрларини эшитиб, биргаликда, ҳамкорликда ишлайдиган бўлсак, ўзбек киноси янада ривожланиши мумкин. Дейлик, ҳамма ёш режиссёрлар менинг фикримга қўшилишади. Бир-биримиз билан маслаҳатлашиб, бир-биримизни тушуниб ишласак, аста-секин бачканаликлар ҳам йўқолади. Ҳамкорликда ишласак, киноиндустрия ҳам ривожланади.

 

- Кино соҳасига дипломи йўқларнинг кириб келиши кўпаймоқда...

Саид Мухторов:- Тўғри, биринчи навбатда драматургия. Лекин, қаранг, бир режиссёр, сценарийни ўқиб келади, калласида ноль, ҳеч нарса йўқ. Аммо, ақли бор, дунёқараши кенг, халқи нимага чанқоқлигини яхши билади. “Ўзбеккино” диплом, деб ёшларни қайтаргунча, мусобақа ўтказсин! Энг яхши сценарий, фильмлар ўртасида танловлар қилсин! Ҳаққоний бўлса, ўзидан ўзи сараланиш бошланади. Давлат бюджетига фақат 10 та фильм суратга олинади. Шу етарлими? Томошабинни энди тўхтатиб бўлмайди! Томошабинлар яхши фильмларга келаверади!

 

- Ҳозирги кунда шу соҳада дипломи йўқ инсонларнинг фильм суратга олишига  қандай қарайсизлар?

Саид Мухторов:- Ғани Аъзамов деган устозимиз бўлган, ўзбек миллий комедиясининг қироли. Унинг дипломи бўлмаган! Ёки Шукур Бурҳоновнинг дипломи бўлганми?

 

- Лекин, улар актёр бўлишган. Режиссёрликда-чи?

Саид Мухторов:- “Ўзбеккино”да кино суратга олиш учун, режиссёрлик дипломи кимда бор?

Жавлон Шодмонов:- Чиндан ҳам ҳозирги кунда фильм суратга олаётган кимда режиссёрлик дипломи бор?

 

- Аюб Шахобиддинов, Ёлқин Тўйчиев...

Саид Мухторов: - Устозим, таниқли режиссёр Мелис Абзаловда режиссёрлик дипломи борми? Исамат Эргашевда борми? Қанчадан қанча актёрдан чиққан режиссёрларимиз бор!

Жавлон Шодмонов:- Ўқимоқ бор, уқмоқ бор! Бир хиллар бор, дипломи бор, лекин ўқимаган, кечирасизу калласида ҳеч нарса йўқ! Бир хилларни эса, дипломи йўқ, лекин уққан! (қўли билан боши ва юракни кўрсатиб) Мана бу ерида бор! Мен шахсан ўзимни мақтамоқчи эмасман! Мен зўр режиссёрман, зўр фильм оламан, деб айтолмайман! Ҳар доим айтаман, мен профессионал эмасман! Лекин, фильм суратга оляпман, томошабин келяпти! (қўли билан бошига ишора қилиб) Мана бу еримда борки, фильмларимга томошабин келяпти. Шу ишни эплаяптими, қўлидан келяптими, қилиши керак.

 

- Шундай режиссёрларнинг кўпайгани яхшими?

Жавлон Шодмонов: - Агар эпласа, талабга жавоб берадиган даражада бўлса, яхши.

Дилмурод Масаидов: - Менимча “сенинг дипломинг йўқми, қилма” дейиш керак эмас! Нега дипломи бор ўқитувчи ҳам ҳар 3-4 йилда малака оширади? Ҳукумат ўзи пул тўлаб, ўқитиб, “мана шундай янгиликлар бўлди, тарғиб қилинглар” дейди. Биз эса, мастер-классларга фақат фестиваллардагина гувоҳ бўламиз, холос. Ўзимизда ҳам, бизга мастер-класс ўқий оладиган устозлар етарли ва талайгина. Мастер-класслар ташкил қилиб, келиб ўрганинглар, деб йўлга қўйиш керак! Нима нотўғрилигини айтишсин, агар хатоси айтилса, иккинчи фильмида ўшалар хатосини такрорлашмайди!

Саид Мухторов:- Ёшларимиз барибир интернет, телевизор орқали жаҳон киносини ҳам кўради ва улардаги ритм, динамикани кўриб, бизники билан солиштиради. Кейин ўша даражага чиқишга ҳаракат қилади. Натижада, драматургия боя айтилганидек, ўзгаради. Ҳозирги ёш ижодкорлар бор кучлари билан ҳаракат қилишяпти, ижод қилишяпти. Энди шу нарсани тўхтатиб қўйса, кейин улар қайси йўлларга кириб кетишади?

 

- Бу саволим қўпол бўлиши мумкин. Лекин, сизлар ҳозир ўзингиз қизиқиш туфайли кинодамиз, дедингиз. Баъзилар тирикчилик туфайли ҳам, дейишди. Энди айтинглар-чи, қизиқиш туфайли, қизиқиб қолсангиз, эртага шифохонага бориб, жарроҳлик хонасига кириб, жарроҳлик операцияси қилиб кета оласизларми?

Жавлон Шодмонов:- Киноматография ўзи, пул ишлаш мақсадида пайдо бўлган.  Ҳолливудда ҳам кинони бизнес мақсадида суратга олишади.

Саид Мухторов:- Ҳозир шифокор келиб, кино суратга олаётгани йўқ-ку. Мана шу кинонинг атрофида юрганлар, жараёнларни кузатганлар вақт ўтиб, фильм суратга олишяпти. Жарроҳликда ҳам, агар бош шифокор йўқ бўлса, атрофидаги шогирдлари операция қилишларига тўғри келади.

foto(7)_68.jpg

- Нега энди? “Лайлойимсан” фильми режиссёри тиббиёт соҳасидан экан...

Суҳроб Ҳасанов: — Масалан, ўша “Лайлойимсан” фильми ижодкорлари билан гаплашганимда, бошқа кинога аралашмаймиз, деган сўзларни айтишди. Шунга ўхшаб, нотўғри иш қилаётганини, фильмларига томошабин келмаётганини кўрса, бошқа фильм қилмайди, бошқа ишга кетади.

Дилмурод Масаидов:- Бу инсонни интилишига ҳам боғлиқ. Агар шунчаки кириб қолган бўлса, чиқиб кетади. Агар интилиш кучли бўлса, хатоларини тушуниб, бошқа такрорламайди! Янада олдинга интилади! Тажриба бир йилда ёки бир фильм билан бўлиб қолмайди-ку. Осмондан режиссёр бўлиб тушмайди! Ўша дипломи бўла туриб ҳам, хато қилаётганлар бор. Масалан, мен кинода 1999 йилда кириб келган бўлсам, 2006 йилда биринчи марта фильм суратга олдим.

foto(5)_78.jpg

- Ўзларингиз суратга олаётган фильмлар томошабинга нима беряпти, деб ўйлайсизлар?

Жавлон Шодмонов: - Ҳозирги кун томошабини танлаш ҳуқуқига эга! Ҳар битта фильмни ўзига яраша мақсади, ғояси бор. Томошабин ўзи танлаб олади!

Дилмурод Масаидов:- Бизнинг бир мақолимиз ҳам бор, “Бир яхшини кўр, бир ёмонни кўр” дейди. Ҳиндистонда йилига 1000 та фильм қилинади, чиқса 3-4 таси яхши фильм бўлиб, бизгача етиб келади.

Саид Мухторов:- Мустақил бўлганимиздан сўнг, оддий деҳқоннинг боласи ҳам, қишлоқдан келиб кино суратга оляпти. Минг раҳмат! Ёшларни синдириш керак эмас! Ўз вақтида-чи, Латиф Файзиев, Шуҳрат Аббосовлар бизга йўл беришмаган! Ўз авлодидан бошқа инсонларни кино олишига йўл қўйишмаган, ўз авлодидан бошқа инсон кинога чиқмаган. 1978 йилда “Алибобо ва 40 қароқчи” фильми суратга олинганда, мен институтдан келиб, шу ерларда сув, лой ташиб юрганман! “Чиқариб юборинглар!” деб ҳайдаб, қўпол муомалада бўлишарди. Киноларда ўзларининг болалари ўйнашарди... Ҳозир ҳуқуқимиз бор. Мустақиллик сабаб фаровон кунларга етишдик. Ёшлар санъатга кириб келишяптими, уларни кўксидан итармаслик керак, ахир ёмон йўлга киришмаяпти-ку! Ёшларни қайтармаслик керак!

foto(4)_82.jpg

- Саид ака сизни фильмларингиз ёшларга нима беради?

Саид Мухторов:- Мен биринчи навбатда ўша фильмларим орқали, мана бу отанг, мана бу онанг, бу дейлик ногирон инсон, шунга мадад бергин, ёрдам бергин. Маҳаллага қарагин, ёрдамга муҳтожни кўрсанг, ёрдамингни аяма, севги-муҳаббатнинг қадрига ет, демоқчи бўламан. Кино ҳам секин-секин жойига келади. Ҳолливуд ҳам бир йилда Ҳолливуд бўлиб қолмаган. Гулнора Каримовага минг раҳмат! Ёшлар киноижодкорлар учун “Олтин гепард” мукфотини таъсис қилди. Мақсад истеъдодли ёшларни йиғиш, секин-аста дунёга чиқадиган фильмлар ҳам қилинади.

Суҳроб Ҳасанов:- Санъатнинг нони оғир, диплом шарт эмас, ижод қилгиси келган инсон, ҳар бир ёш ижодкор Мустақил Ўзбекистонда ижод қилиш ҳуқуқига эга, деб ўйлайман. Хоҳлаган инсон, санъатнинг хоҳлаган йўналишида ижод қилиши мумкин, назаримда.

Саид Мухторов:-Ҳар бир ижодкор халқ учун хизмат қилади! Шуни унутмаслик керак.

 

 foto_1080.jpg

 Ижодкорлар­ баҳси узоқ давом этди. Улар ҳозирги кунда ёшлар орасида томошабоп бўлган хориж фильмлари билан бугунги кун ўзбек фильмларин­и солиштирга­н ҳолда, асосли далиллар билан, нима бўлганида ҳам бугунги кун томошабинл­ари ўзбек киносини кўрганлари­ маъқул, деган фикрларни билдиришди­. Сабаби, ўзбек киноларини­нг суратга олиниши камайса, уларнинг ўрнини маънавияти­мизга зид саҳналари бўлган хориж фильмлари эгаллаши мумкин. Уларнинг фикрича, ўзбек киноларида­ ар қандай ҳолатда ҳам, маънавияти­миз ва қадриятлар­имиз унутилмайд­и. Шунингдек,­ ҳар кандай ҳолатда ҳам, вақт ва томошабин олий ҳакамлигин­и,  ҳар қандай фильм тақдирини томошабинл­ар ҳал этишларини­, томошабинл­ар ўзлари яхши фильмларни­ албатта саралаб олишини, савиясиз фильмни минг реклама қилганинг билан кассабоп бўлмаслиги­ни ҳам айтиб ўтишди. Ҳозирги кунда ёшларга кенг имкониятла­р очилаётган­ бир вақтда, кинога ёш ижодкорлар­ ҳам кириб келишмоқда­. Чиндан уларнинг баъзиларид­а кинога чин маънода касб деб қараб қизиқиш бўлса, баъзилари шунчаки ўзини кўрсатиш ва ҳавас учун қадам қўйганлар. Уларга йўл-йўриқ кўрсатиш эса, устозларни­нг вазифаси эмасмикан?­ Лекин, чиндан ҳам ижодкорлар­га ижодни таъқиқлаб бўлмаганид­ек, ҳар қандай ижод намунасини­нг ҳам тақдирини томошабинл­ар ҳал этадилар, деб ўйлайман.

Феруза Фаттохова