FATTOHHON.COM
« Все новостиПойтахтимиздаги “Самарқанд Дарвоза” cавдо кўнгилочар мажмуасида, мажмуа раҳбарияти ва “Royal Cinema” кинотеатри раҳбар ўринбосари Музаффар Акромов ташаббуси билан, 9 ноябрь куни концерт дастури бўлиб ўтди.
Концертни Анвар Тожибоев ва Феруза Норматовалар олиб боришди.
Концертда “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов,
ҳамда Фарҳод ва Ширин дуэти иштирок этишди.
Шунингдек, Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон ҳам ўз рақслари билан иштирок этди.
Концерт давомида болажонлар учун турли кўнгилочар совринли ўйинлар ўтказилди. Болажонлар, томошабинлар концерт тинглаб, мароқли ҳордиқ чиқаришди.
Бундай концерт дастурлари мажмуа раҳбарияти ташаббуси билан, ҳафтанинг ҳар шанба ва якшанба кунлари, куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтмоқда! Унда эстрада хонандалари фаол иштирок этишиб, болалар учун турли эртак ва мультфильм қаҳрамонлари иштирокида қизиқарли мусобақалар ва совринли ўйинлар уюштирилмоқда!
Ҳар шанба ва якшанба кунларингизни “Самарқанд Дарвоза” cавдо кўнгилочар мажмуасида мароқли ўтказинг!