FATTOHHON.COM

« Все новости

2012 ЙИЛ КИМГА ҚАНДАЙ КЕЛДИ?  16.01.2013 08:09

2012 ЙИЛ давомида шоу бизнес оламида кўплаб воқеалар юз берди.
 
2012 ЙИЛ ТЎЙЛАРИ
 
1. Тўй инсон ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири эканлигини сир эмас! “Мустаҳкам оила” йилида шоубизнеснинг кўплаб вакилларининг ҳам бахт тўйлари бўлиб ўтди.
5_8.jpg
ЙИЛ ТЎЙИ сифатида шубҳасиз, 16 ноябрь куни “Версаль” ресторанида бўлиб ўтган хонанда РАЙҲОН ВА АКТЁР ЙИГИТАЛИНИНГ ТЎЙИ тан олинди!
 
ШУНИНГДЕК, ЙИЛ ДАВОМИДА БЎЛИБ ЎТГАН ЭНГ ОҒИЗГА ТУШГАН ТЎЙЛАР:
muhammadali.jpg
18 июнь куни, “Оқшом” ресторанида актёр Муҳаммадали Искандаров ва Иқболахоннинг бахт тўйи;
narimon_sultonhojayev-8_0.jpg
18 июль куни “Турон” ресторанида клипмейкер Наримон Султонхўжаев ва Маликахоннинг бахт тўйи;
madina_mumtoz_intervyu-14_0.jpg
24 август куни актриса ва хонанда Мадина Мумтоз (актриса Раъно Ярашеванинг қизи) ва Муроджоннинг бахт тўйи;
1934266001_7_0.jpg
12 сентябрь куни Бухородаги “Тож Маҳал” ресторанида актёр Адиз Ражабов ва Маҳлиёхоннинг бахт тўйи;
1966130601_7_0.jpg
20 сентябрь куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида жойлашган “Ўзбекистон” ресторанида актёр Улуғбек Қодиров ва Зуҳрахоннинг бахт тўйи;
16 октябрь куни  “Шод” гуруҳидаги Дониёрнинг бахт тўйи бўлиб ўтди;
jonli_ijro_repitisia-25_0.jpg
23 октябрь “Осиё Гранд” ресторанида хонанда Шохжаҳон Жўраевнинг тўйи бўлиб ўтди;
zuhra_soliyeva_toy-8_0.jpg
12 ноябрь куни Самарқандда  “Астория классик” ресторанида, актриса Зуҳра Солиева ва Фаррухнинг бахт тўйи;
24 ноябрь куни  Версаль ресторанида хонанда Зиёда ва Элдорнинг бахт тўйлари бўлиб ўтди.
 
 
2012 ЙИЛДА ФАРЗАНДЛИ БЎЛГАНЛАР:
ulugbek_rahmatullayev_4.jpg
29 февраль санасида (4 йилда бир келадиган кун) хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ўғилли бўлди ва унга Файзуллоҳ исм қўйди.
Актриса Наргиза Абдуллаева 20 март куни қизли бўлди ва унга Рўёна деб исм қўйди.
4 апрель куни Футболчи Одил Аҳмедовнинг иккинчи фарзанди ўғли дунёга келди.
Май ойида хонанда Феруза Жуманиёзова ҳам ўғилли бўлди.
Актёр Жалил Мавлонов 5 июль куни 2 қиздан сўнг, учинчи фарзанд ўғилли бўлди.
8 июль куни эса актёр Фаррух Соипов ўғил фарзанд кўрди ва унга Ислом деб исм қўйди.
ТВМ телеканали телебошловчиси, журналист Роксана ўғилли бўлди ва унга Имран деб исм қўйди.
Шу йили фарзандли бўлган актриса Феруза Собитова ҳам ўғлига Имронхон исмини танлади.
1998945401_7_0.jpg
2 октябрь Актёр Алишер Узоқов учун қўшалоқ байрам бўлди, чунки шу “Олтин Гепард” кинофоруми доирасида, у бош ролни ижро қилган фильмлардан бирининг премьераси якунланган вақтда, унга ўғилли бўлганлигини маълум қилишди. Актёрни ўғилли бўлганлиги билан Ҳолливуд актёри Метю Хьюз ва дўстлари қутлашди.
kelajak_ovozi-4_0.jpg
Хонанда Нилуфар Усмонова 4 октябрь куни учинчи ўғлини дунёга келтирди ва унга Сулаймонхон деб исм қўйди.
 
 
Йил давомидаги Йўқотишлар:
tamara_shokirova-1_0.jpg
22 февраль куни, хонанда Райхоннинг 10 йиллик юбилей концертининг 4 куни, унинг онаси актриса Тамара Шокирова оғир хасталикдан вафот этди. Райҳоннинг шу кунги концерти қолдирилди ва томошабинларга чипталар пули қайтариб берилди.
1939006601_7_0.jpg
7 апрель куни эрталаб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокиров оғир хасталикдан вафот этди. Актёр 64 ёшда эди.
6563.jpg
23 август куни Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Халқ артисти Зикир Муҳаммаджонов 91 ёшда вафот этди.
Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг онаси ҳам Рамазон Ҳайитининг илк куни вафот этди.
Йил якунида эса, хонандалар Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг волидаи муҳтарамаси ҳам вафот этди.
 
 
---------------------------------------------------------------------------------
2012 йил давомида хонандалар ҳам самарали ижод қилдилар, кўплаб клиплар суратга олинди, концертлар ва альбом тақдимотлари ўтказилди.
 
КОНЦЕРТЛАР
14-15 февраль кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 529 йиллигига бағишланган, Фарида Афрўз ташкилотчилигидаги шеър ва қўшиқ кечаси;
16-17 февраль “Истиқлол” санъат саройида, Ботир Қодировнинг яккахон концерт дастури
19-20-21-22 февраль кунлари, “Истиқлол” санъат саройида, Райхон Ғаниева 10 йиллик юбилей концерти. 22 февраль онаси Тамара Шокирова вафоти муносабати билан қолдирилди.
23-24-25-26 февраль “Истиқлол” санъат саройида, Гулсанам Мамазоитова яккахон концерт дастури;
1-2 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Ғуломжон Ёқубов “Эй дил” деб номланган концерт дастури;
9-10-11 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Тоҳир Содиқов “Лазер шоу”;
27-28 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Сумалак шоу;
31 март-1 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида, “ҚВЗ оиласи” Қувноқлар ва зукколар терма жамоаси концерт дастури;  
6-20 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков “Хуш келдингиз!” деб номланган концерт дастури;
24-25 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Дилдора Ниёзова “Кутмасангиз мен кимман” деб номланган концерт;
1-2-3-4-5-6-7 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Шахзоданинг яккахон концерт дастури;
9-10 май “Истиқлол” санъат саройида, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова “Аждодлардан мерос бу Ватан”  деб номланган концерти;
11- 12- 13 май кунлари  Истиқлол санъат саройида, Жаҳонгир Отажонов “Отам ўгитлари” деб номланган концерт дастури (Жонли ижрода);
14 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Камолиддин Раҳимов “Яхшиларга ёндошиб” деб номланган концерт дастури (Жонли ижрода);
16 - 21 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Алишер Файз “Яхшиям, сиз бор” деб номланган концерт;
21-22 май “Туркистон” саройи ёзги концерт майдонида Равшан Собиров “Хайр мактабим” шоуси;
22-23 май кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Валижон Шамшиев “Яхши ният-ярим мол” концерт дастури;
24-25 май “Истиқлол” санъат саройида, Божалар шоу”;
28 май-3 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Оғабек Собиров “Девона қилди ишқ мени” деб номланган концерт (жонли ижро);
4-5 июнь кунис кунлари “Истиқлол” санъат саройида, “Сарбон” Фарҳод Саидов, “Юрак – сенсан менинг созим” деб номланган концерт;
8-9 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Алижон Исоқов “Сиз келмадингиз” деб номланган концерт;
27-28 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида,  Хуршид Расулов “Сизни кутаман” деб  номланган концерт;
14-15 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Сардор Мамадалиев  “Сени хеч ким сева олмайди менингдек” деб номланган концерт;
16-17 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Дониёр Бектурдиев концерти;
20-21 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Ўлмас Оллоберганов концерти (жонли ижро);
18 июль “Туркистон” санъат саройининг ёзги биносида “Аъло FM” радиосининг 6 йиллигига бағишланган концерт;
15 сентябрь “Истиқлол” санъат саройида, “Ўзбегим таронаси” концерти
19-20 сентябрь кунлари “Туркистон” санъат саройининг ёзги концерт майдонида, “Уммон” гуруҳининг концерти;
12-13 октябрь кунлари  “Истиқлол” санъат саройида, Шохруххон “Зўрсан” деб номланган концерт;
26-27 октябрь “Истиқлол” санъат саройида, Улуғбек Раҳматуллаев “Лайлойимсан” деб номланган концерт;
10 ноябрь “Истиқлол” санъат саройида,  “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси, “Terra Group” компанияси ва Ўзбекистон Консерваторияси билан ҳамкорликда “Марди майдон” Жонли ижродаги қўшиқлар концерти;
14-15-16 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида,  Шуҳрат Қаюмов “Жоним маним” деб номланган концерт (жонли ижро);
6-7-8 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида,  Шахноз концерти (жонли ижро);
21-22-23- 24 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Лола “Соғиндим” деб номланган яккахон концерт дастури;
29-30 ноябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Зулайҳо Бойхонова “Хаёл” деб номланган концерт дастури;
1-2 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Дизайн гуруҳининг “Кампирсиз эртак” деб номланган концерт дастури;
5 декабрь “Истиқлол” санъат саройида, “Сурхон” гуруҳининг концерт дастури;
9-10 декабрь кунлари 4 сеансда, “Истиқлол” санъат саройида,  ҚВЗ терма жамоасининг янги концерт дастури;
13-14-15 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида, Жасур Умиров «Сенсиз юрак сарсон» деб номланган концерт дастури;
 
Булардан, Жаҳонгир Отажонов, Оғабек Собиров, Ўлмас Оллоберганов, Камолиддин Раҳимов, Шахноз ва Шуҳрат Қаюмовларнинг концертлари жонли ижрода ўтказилди. Шунингдек, “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси ва “Terra Group” компанияси ҳамкорлигида, илк марта 10 ноябрь куни ўтказилган гала концерт ҳам жонли ижрода бўлди!
Йилнинг энг файзли (фонограммадан фойдаланилган) концертлари сифатида эса, Райҳон, Гулсанам Мамазоитова, Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Улуғбек Раҳматуллаев, Лола, ҚВЗ терма жамоасининг концертларини алоҳида эътироф этиш мумкин.
 
 
АЛЬБОМ ТАҚДИМОТЛАРИ
googoosha_albumcover-final.jpg
Йилнинг энг машҳур альбоми, хонанда Googoosha нинг инглиз тилидаги 13 та қўшиқ жой олган "Round  run" альбоми бўлди! Энг қойил қоларли жиҳати, ўзбек истеъдодли ижодкорининг мутлақо соф инглиз тилидаги ижроси! Ҳар бир қўшиқ ўзига хос. “How dare”да кескинлик, “Wake up”да сокинлик, "Round run"да жўшқинлик мужассам. Чиндан ҳам, йилнинг яхши мусиқий альбоми номига муносиб.
 
8 март куни хонанда Ғунча кинотеатрида ўзининг «Зўрсан» деб номланган альбом тақдимотини ўтказди.
19 март куни хонанда Жамшид Абдуазимов альбом тақдимоти, фан клуби очилиши, туғилган кунини биргаликда нишонлади.
21 сентябрь куни “Дутор” гуруҳи, ўзининг янги альбом  тақдимоти сифатида “Dutor paty” ўтказди.
20 октябрь куни актёр Фаррух Соипов ўзининг хонанда сифатидаги “We play” қўшиғига ишланган клип тақдимотини ўтказди.
11 декабрь Муниса Ризаева “Айрилма ёр” деб номланган альбом тақдимоти ва пресс-конференция ўтказди.
 
googoosha1.jpg
2012 ЙИЛНИНГ ЭНГ МАШҲУР КЛИПЛАРИ, шубҳасиз Googoosha нинг "Round run" ва “How Dare”  клиплари бўлди! "Round run" клипи Бухорода суратга олинган бўлса, “How Dare” Тошкентда “Чорсу” (таъмирталаб) меҳмонхонасида суратга олинган. Ҳар икки клип ҳам ўзига хос оригиналлиги билан ажралиб туради.
googoosha2.jpg
"Round run" клипи шу йил июль ойида Бухорода америкалик таниқли режиссёрлар Ави Коуэн ва Жон Коломбо иштирокида тасвирга олинган. Дунёнинг энг яхши паркур-атлетларидан бири Дэниэл Илабака эса «Round Run» клипининг бош қаҳрамонига айланган.
googoosha3.jpg
«How Dare» клипи жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида суратга олинган. Мазкур клипни ҳам голливудлик режиссёрлар – Ави Коуэн (Avi Cohen) ҳамда АҚШнинг энг илғор хип-хоп ижрочилари билан ҳамкорлик қиладиган Жон Коломболар (John Colombo) яратишди. Клипда актриса Дилноза Кубаева суратга тушган.
«How Dare» қўшиғининг матнини Гулнора Каримованинг ўзи ёзган, мусиқасини эса  Максим Фадеев басталаган. Ушбу тарона ҳам Googoosha нинг шу йил июнь ойида АҚШда ва iTunes, Amazon, Google Player ҳамда бошқа мусиқий ресурслар орқали бутун дунёга тақдим этилган инглиз тилидаги илк албомидан ўрин олган.
qvz_foto-4_0.jpg
 
ЙИЛ ДАВОМИДА ЭНГ ЭЪТИБОРГА ТУШГАН КЛИПЛАР
“Божалар”, Зарба ва Саҳро–“Форум марафон “Ҳаёт учун!””
 Озодбек Назарбеков – “Мени кучлироқ сев”
Улуғбек Раҳматуллаев – “Лайлойимсан”, “Омадим келмади”
Райҳон – “Алданган юрак” (саундтрек “Алданган кўнгил”), “Унутаман”, “Самодан”, “Ойижон” (“Мама”)
Гулсанам Мамазоитова – “Ёр-ёр”
Ботир Қодиров – “Гўзалсан”
Лола – “Жоним, Согиндим ёмон”, “Йиғлар осмон” Шохруххон билан, “Энди йўқ”
Нилуфар Усмонова – “Қарай оласанми кўзларимга”, “Жани”, “Қайт”
Муниса Ризаева – “Эй само”, “Голливуд”, “Во, ажабо” (“Уммон” гуруҳи билан дуэт)
Шаҳзода – “Ҳабиби”, “Тўкилиб-тўкилиб”, “Қўллар тепага”, “Тирикманми” (“Марьям” фильмига саундтрек)
“Уммон” гуруҳи – “Йўқ”, “Бойлик”, “Во ажаб” (Муниса Ризаева билан дуэт)
Отабек Муталхўжаев – “Жоним мани”, “Ўзга сайёралик” (Ширин Эрнест билан дуэт)
Шохруххон – “Зўрсан”, “Нима қилиш керак”
Жасур Умиров – “Ўғри”, “Ойсара опанинг қизи Жумагул”
Дилсўз – “Бегим”, “Оҳлар”, “Отажон”
Манзура – “Аламларимсан”, “Қайнонажон” (Мавлуда Асалхўжаева билан), “Сохта туйғу”
Ҳосила Раҳимова – “Опа”
Мавлуда Асалхўжаева – “Олмача анор”, “Қайнонажон” (Манзура билан)
Ойбек ва Нигора – “Жонимга тегма”, “Айро”
Сардор Раҳимхон – “Моҳитобоним”, “Айланиб кетойин” 
Динейра – “Ёнма ён”
Зиёда “Болалар уйининг боласи”
Жаҳонгир Позилжонов “Диско Тошкент  Сан Франциско”, “Ватаним”
Умидахон “Сендадур кўнглим”, “Ёрим бор”, “Саргардонингман”
Фаррух Ахмедов – “Қошларим”  
Махмуд Намозов – “Кўза”
Дилдора Ниёзова – “Ота-она”
Шохжаҳон Жўраев – “Севаман”
Амира Алибекова – “Ҳабиби ялла”
Достон Убайдуллаев – “Ота бўлдим”
 
 
ЭНГ ФАОЛ ГУРУҲЛАР
1785692401_7_0.jpg
“Уммон” гуруҳи кўплаб қўшиқлар  
Сарвар ва Комил  “Сўрама”
“Зарба” гуруҳи “Яллама ёрим”
“Саҳро” гуруҳи
Элдидо гуруҳи “Сири бор нигоҳингни”
“Афрўз” гуруҳи Гулилола
“Шод” гуруҳи “Севасан-ку”
 
 
Ижодга қайтганлар
abduvali.jpg
Абдували Ражабов “Ёмғирлар” қўшиғининг янгича варианти билан
Аслбек Неъматов “Мазалим”, “Фалак”
Анвар Санаев “Маликам” қўшиғи билан
Суҳроб Кенжаев “Ўзбекман” қўшиғи билан, шунингдек йил давомида, “Кечикдим”, “Прилетай ко мне”, “Улетаю”, “Любимая моя”
Равшан Собиров
 
 
Дуэт жуфтлик
oybeknigora-7.jpg
Ойбек ва Нигора
kelajak_ovozi-39.jpg
Фарҳод ва Ширин
 
Йил давомида фаол ижод қилган аёл хонандалар
25_kadr-14.jpg 25_kadr-15.jpg
Райҳон
1938199801_7_0.jpg
Муниса Ризаева
mtva-taqdimot-vaqti-zalda-4.jpg
Шаҳзода
mtva-taqdimot-oldidan-17.jpg
Лола
kelajak_ovozi-4_0.jpg
Нилуфар Усмонова
kelajak_ovozi-9.jpg
Умидахон
Зиёда
Манзура
Дилсўз
Амира Алибекова
 
 
Йил давомида фаол ижод қилган эркак хонандалар
kelajak_ovozi-15.jpg
Улуғбек Раҳматуллаев
kelajak_ovozi-32.jpg
Жаҳонгир Позилжонов
ozodbek-nazarbekov-1.jpg
Озодбек Назарбеков
otabek_mutalhojayev-4.jpg
Отабек Муталхўжаев
Жасур Умиров
Шохруххон
Алишер Файз
Сардор Раҳимхон
Сардор Мамадалиев
Достон Убайдуллаев
 
Йил давомида шоу бизнесда рўй берган ва томошабинлар эътиборини тортган воқеалар:
 
73945779-kopiya.jpg
1. Хонанда Ботир Қодировнинг лицензиядан маҳрум бўлиши ва яна лицензия олиши кўпгина гап-сўзларга сабаб бўлди.
sherzod-1_0.jpg
2. Шерзод Бин ва Мавлуда Асалхўжаеванинг бир тўйдаги тўқнашуви, ҳамда уларни хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг уйидаги ақиқа маросимида ярашуви.
3. “Акфа медиа” продюсерлик маркази ўз фаолиятини тўхтатди.
mtva-taqdimot-oldidan-34.jpg
Шунингдек, Райҳон ва Йигитали муҳаббати, то тўйгача, энг кўп эътибордаги мавзу бўлди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
"ТАСВИР" ГАЗЕТАСИДА ЧОП ЭТИЛГАН