FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЖИММИ"НИНГ РАФИҚАСИГА САИДА РАМЕТОВАДАН СОВҒА! 29.05.2013 06:53

foto_1084.jpg

 

АКТРИСА САИДА РАМЕТОВА "ЖИММИ"НИНГ РАФИҚАСИГА СОВҒА БЕРИБ ЮБОРДИ!

 

 

foto(1)_119.jpg

 

foto(2)_108.jpg

 

"ЖИММИ"НИНГ КИЧИК МУХЛИСЛАРИ

 

 

foto(7)_69.jpg

 

"ЖИММИ" ЎЗ ЎҒЛИГА ЎЗБЕК ДЎППИСИНИ КИЙДИРДИ!

 

 

foto(8)_64.jpg

 

ОТА - ЎҒИЛ

 

 

foto(5)_79.jpg

 

foto(4)_84.jpg

 

АШАДДИЙ МУХЛИСНИНГ ОРЗУСИ АМАЛГА ОШДИ!

 

 

foto(6)_73.jpg

 

 

foto(3)_96.jpg

 

 

foto(2)_107.jpg

 

МУХЛИСЛАР МЕҲРИ

 

 

foto(3)_95.jpg

 

 

foto(4)_83.jpg

 

КОНЦЕРТ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ ВА САБАБЧИЛАРИ

 

 

foto_1083.jpg

 

КОНЦЕРТДА ҒУЛОМЖОН ЁҚУБОВ ҲАМ САРА ҚЎШИҚЛАРИДАН КУЙЛАДИ!

 

 

foto(1)_118.jpg

 

БОБОМУРОД ҲАМДАМОВ ТОМОШАБИН СИФАТИДА

МЕҲМОН БЎЛДИ!

 

foto_1085.jpg

ФОТОЛАР УЧУН ШЕРЗОД ИКРАМУТДИНОВГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРАМИЗ.

 

Ўзбекистонга ташриф буюрган Митхун Чакрабортининг “Истиқлол” санъат саройидаги “Санъат дўстликка чорлайди” концертининг ҳар 2 куни ҳам,ўзгача ўтди.

Концерт дастури бўйича нафақат Митхун, балки ўзбек санъаткорларининг ҳам чиқишлари бор эди. Устоз санъаткор Ғуломжон ака Ёқубов ўзининг сара қўшиқларини куйлади. Бир неча ёш хонандалар ҳам ўз қўшиқларини тақдим қилдилар.

Аммо, албатта дастурнинг асосий меҳмони бу Митхун Чакраборти эди. Кекса юлдуз ўз ўғли Мемох билан бирга рақс саҳнасини намойиш қилганида, олқишларнинг чегараси бўлмади. Ўзи қўшиқ куйлаши-ку, айни муддао бўлди.

Ўзига бўлган ўзга бир халқнинг меҳри ва эътиборидан кўзларига ёш келган кекса юлдузнинг ҳолатини кўриб, беихтиёр ҳаяжонга тушасан. Халқ олдида тиз чўкиб, саҳнани ўпиши, бу қадар эътироф ва камтарлик, меҳрга бўлган меҳрла жавоб.

Томошабинлар томонидан совға қилинган дўппиларни муқаддас билиб, бошига кийган Митхун ўз ўғли Мимохга ҳам дўппи кийгазди. Ота ва ўғил дўппида ўзбек халқига миннатдорчилик билдирдилар. Уларга ҳадя қилинаётган гуллар, тўнларнинг чеки ва чегараси йўқдек эди.

Отабек Мадраҳимовнинг ҳам кўп йиллик орзуси амалга ошди. Митхун у билан бир саҳнада, бирга қўшиқ куйлади. Ҳиндистонлик устозим, дея эътироф этди Отабек.

Митхуннинг энг ашаддий мухлисларининг ҳам шу куни орзулари амалга ошди. Кимдир қўл бериб кўришди, кимдир гул тақдим этди, кимдир эса, ҳаттоки ўзини унинг бағрига отиб, ҳоки пойини кўзига суртди (ҳинд удумларига кўра)...

Болажон Митхун мухлислари орасидан болаларни саҳнага чиқариб олиб, улар билан ҳам рақсга тушди...

Ўз навбатида мухлисларнинг саволларига ҳам жавоб қайтарди.

Томошабинлар томонидан, саволдан кўра кўпроқ, миннатдорлик сўзлари бўлди.

Актриса Саида Раметова ҳам мухлислар орасида эди, Митхун уни алоҳида равишда саҳнага таклиф қилди. Саида Раметова унга “рафиқангизга севиб уйланганмисиз?” деган савол билан бироз “қийнаб” қўйди. “Ҳа”, жавобини олгач, рафиқасига ажойиб материал совға қилди.

Митхун яна рақсга тушди. Саҳна ортидаги мониторда мунтазам равишда унинг фильмларидан парчалар бериб борилди. Солиштириб, яққол намоён бўлаётган фарқлардан беихтиёр ўйга толасан... Экран қаримайди, саҳна қаримайди, лекин инсон, вақт олдида нақадар ожиз. Ҳаттоки, у суперюлдуз бўлса ҳам! Аммо, от изини той босар, деганларидек ёнида бўйи бўйига тенг ўғли билан ёнма-ён турган Митхун Чакраборти бахтиёр! Ўзбек халқининг меҳри, эътиборидан чексиз ифтихорда, ўғлига бу заминни бағрига босиши кераклигини таъкидлади!

Концерт дастури ниҳоясига етди ҳамки, томошабинларни уни қўйиб юборгиси йўқ эди...

Уни мухлислар то машинага қадар олқишлар билан кузатиб қўйдилар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова