FATTOHHON.COM
« Все новости
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида, бутун Республикамиз бўйлаб “Ёшлар” фестивали ўтказилмоқда. Йиғилиш баёнига мувофиқ, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан хонандалар билан таъминлаш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда “Биз буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги фестиваль Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ўтказилди. Ушбу фестивалларда ёшларимиз севиб тинглайдиган, халқимиз назарига тушган хонандалар қатнашишмоқда!
Навбатдаги “Ёшлар” фестивали Тошкент вилоятида ўтказилади! Ушбу фестиваль 31 май куни Олмалиқ марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади! Унда Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, хонанда Юлдуз Турдиева ва бошқа хонандалар иштирок этадилар.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Талабалар” фестивалини ўтказиш тўғрисида, йиғилиш баёни тасдиқланган. Унга кўра, 27-31 май кунлари Хоразм вилоятида “Талабалар” фестивали ўтказилмоқда!
Фестивалнинг очилиш маросимида хонандалар Самандар, Ёдгор Мирзажонов, Ойбек ва Нигора, Ботир Қодиров, Оғабек Собиров, Наврўз Собировлар иштирок этишди. Ёпилиш маросимида эса, Шохжаҳон Жўраев, Жаҳонгир Отажонов, “Шод” гуруҳи, Дилдора Қурбонова, Шербек Шодиев, Бунёд Саидовлар қатнашишмоқда.
Ўтказилган ҳамма фестивалларда эса, Дилфуза Раҳимова, Умар Шамсиев, “Шод” гуруҳи, “Элдидо” гуруҳи, Малика Эгамбердиева, Алишер Файз, Абдували Ражабов, Самандар, Умид Шахобовлар фаол қатнашиб келмоқдалар.
Бу каби тадбирлар ёшларимизга руҳан ва маънан куч-қувват бағишлаб, уларни Ватан равнақи йўлида янада олдинга ундайди! Ёшларни янада янги зафарлар сари чорлашда, ҳамда уларнинг ўзлигини, қандай юрт фарзандлари эканлигини англашда, бундай фестиваллар муҳим аҳамиятга эга, деб ўйлаймиз.
ДЕМАК, ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!
31 МАЙ КУНИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОЛМАЛИҚ МАРКАЗИЙ ЎЙИНГОҲИДА!
“ЁШЛАР” ФЕСТИВАЛИ!
ХУДДИ ШУ КУНИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА «ТАЛАБАЛАР» ФЕСТИВАЛИНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ!
Феруза Фаттохова