FATTOHHON.COM
« Все новостиКуни кеча «Истиқлол» санъат саройида “Гўзалсан ва бетакрорсан Она Ватан” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Мазкур концерт дастурида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Шахзод Муродов,
Феруза Жуманиёзова,
хонандалар Муниса Ризаева,
“Уммон” гуруҳи,
Жаҳонгир Отажонов ва бошқалар иштирок этишди.
Томошабинлар хонандаларнинг қўшиқларига рақсга тушиб, самимий олқишлашди.
Сўз устаси Зокир Очилдиев ҳам ўзининг чиқиши билан томошабинларга хушкайфият улашди.
Санъаткор Ғайбулла Қулабдуллаевнинг жонли ижролари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Концертда “Тановор” рақс ансамли иштирок этди.
"Ниҳол" мукофоти совриндори Машҳурбек нафақат бошловчиликни амалга оширди,
балки шўх қўшиқларига томошабинларни рақсга тушириб,
янги “Ўзбекистон” қўшиғини саҳнада премьера қилди!
Концерт кўтаринки руҳиятда ўтди.
КОНЦЕРТДАН ВИДЕОЛАР YOITUBE.COM даги РАСМИЙ FATTOHHON.COM КАНАЛИДА!
Фотолар учун фотограф Достонбек Махмадиевга
миннатдорчилик билдирамиз