FATTOHHON.COM
« Все новости“Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбекнинг Ватан мадҳидаги янги “Ўзбекистон” қўшиғи, чиндан ҳам юртимиз таърифланган, илк оҳангиданоқ юракларни тўлқинлантирадиган қўшиқ бўлиб, уни тинглаганда, ўзингизни юртимиз бўйлаб саёҳатга чиққандек ҳис қиласиз!
Шундай жаннатмакон юртда яшаётганлигингиздан қалбингиз фахр ва ғурурга тўлади!
Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Машҳурбекнинг ўзига тегишли.
Бугун сенга боқиб, кўз тўймайди ҳеч,
Боғу роғларингни бўйлар бўлсам мен...
Сўзлар адо бўлмас, соз тинмайди ҳеч,
Юртим сенинг мадҳинг, куйлар бўлсам мен...
Сенинг қучоғингда унган райҳоннинг,
Хушбўй ифорлари таралар ҳар ён...
Бағрингда туғилган қизу ўғлоннинг,
Истеъдодин кўриб, лол қолди жаҳон...
Ўзбекистон!
Соҳибқирон изи қолган кўҳна Турон...
Ўзбекистон!
Тиниқ осмон, жаннатмакон, гўзал бўстон...
Кундан кун кўрк очиб, чиройга тўлган,
Ва гулга бурканган кўркам чаманим!
Буюк сиймоларнинг бешиги бўлган,
Даҳолари каби буюк Ватаним!
Она юртим менинг, Ота маконим,
Довруғи тилларда достон бўлгин сен!
Сени куйламоқдан тинмас забоним,
То дунё тургунча омон бўлгин сен!
Ўзбекистон!
Соҳибқирон изи қолган кўҳна Турон...
Ўзбекистон!
Тиниқ осмон, жаннатмакон, гўзал бўстон...
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!
ВИДЕОДА!