FATTOHHON.COM

« Все новости

"БОЛАЛИК ШАРАФИГА" ХАЙРИЯ БАЛИ ҲАҚИДА.... 31.05.2013 18:20

фикрлар:foto(16)_40.jpg

Хонанда Нилуфар Усмонова: - Менинг бекатим “Мен мухбирман”! (самимий кулиб) Мана кўриб турибсизлар, мана шу бекатда болаларни қўллаб-қувватлаб турибман! Бу ердагилар ёши сал каттароқ, адашмасам мактабга борадиган болалар! Бу ерда биз болаларга савол берамиз, ҳамда  “мана бундай савол берасан” деб, қизиқарли саволлар беришларни ўргатамиз. Сўнг, улар шу ердаги юлдузлардан интервьюлар олишади! Ҳозир биринчи бўлиб “Божалар” гуруҳидан интервью оламиз!

 foto(6)_76.jpg

Актёр Улуғбек Қодиров, “Мен кўз бўямачиман” бекатида: - “Болалик шарафига” балида аввал ҳам қатнашганман! Бу байрамни, энг зўр байрамлардан, деб ўйлайман. Бу байрамдаги завқ, хурсандчилик, болалардаги беғуборлик бошқача! Мен мисол учун, болаларни кўрсам, энергия оламан, уларни кулгусини кўриб завқланаман. Ўзим ҳам чин дилдан қувонаман!

 foto(7)_72.jpg

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев “Мен фотомоделман” бекатида: - Бугун болажонларни суратга тушишларини четдан кузатиб, қўлимдан келганча, маслаҳатлар бериб, ўзим ҳам жажжи ширин-ширин болажонлар билан суратларга тушиб турибман! Бундан ташқари, бу бекатдаги ғолибни аниқлашга ҳам ёрдам берамиз. 1 июнь “Болаларни ҳимоя қилиш куни! бизнинг Ватанимизда кенг нишонланади! Чунки бизнинг Ватанимиз болажон! Халқимиз болаларни жуда ҳам севади, яхши кўради. Бизларда болаларга меҳр ва ҳурмат ўзгача. Бу уюштирилиб келинаётган байрам, биринчиси эмас, мен кўп йилдан бери қатнашиб келмоқдаман. Менга бу тадбир жуда ҳам ёқади. Бу ер худди бир эртакка тушиб қолганга ўхшайман. Тўғрисини айтаман, ҳозирги пайт болалари, бизларга қараганда бахтиёрроқ! Чунки, бизларни вақтимизда болаларга бу даражада эътибор бўлмаган! Бунчалик мазза қилиб айланиб юрадиган жойларимиз кўп бўлмаган, бундай расмлар чизишлар, махсус ташкил қилинган ўйинлар бўлмаган. Бу ҳам бўлса, Ватанимиз тинчлиги ва болажонлигимиздан! Фурсатдан фойдаланиб, болажонларга ниятим, ҳар доим шириндан шакар бўлиб, бахтли бўлиб, келажакда жамиятда ўз ўрнига эга инсонлар бўлишсин!

 foto(8)_67.jpg

Региз Гезельбаш Франциялик продюсер ва режиссёр: -  Мен биринчи марта бу тадбирда қатнашяпман. Бу байрамнинг ғоясини, жуда ҳам зўр ва муҳим ғоя, деб бахолайман. Бу байрам, нафақат болаларга, балки ўсмир ёшдагиларга ҳам бағишланган экан! Ёш болаларни кўрган катталар ҳам, уларга қўшилиб ҳурсанд бўлишмоқда! Яъни, байрам нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқу шавқ улашмоқда! Бекатларнинг қизиқарлилиги ҳар бир инсоннинг дидига боғлиқ! Ҳар бир бекат, ўша болажонларни ўзига яраша қобилиятини очиб беришга бағишланган! “Мен дезайнерман” бекатини эса, мен ўзим учун энг қизиқарли, деб топдим. Шунингдек, “Биз чизамиз!” бекати ҳам жуда ёқди! Ўйлайманки, худо ҳоҳласа, бутун дунё болалари, бугунги ўзбек болаларидек бахтиёр бўлиб юрадилар! Шундай кунлар келишига ишонаман!

 

 foto(10)_53.jpg

Актёр, режиссёр, хонанда ва футболчи Алишер Узоқов, “Ҳунармандчилик устахонаси” бекатида: - Бугунги байрам таассуротларим жуда ҳам катта! Ҳаттоки, қайтарилмайдиган даражада, деб айтишим ҳам мумкин. Чунки, менимча бундай яхши кайфият нафақат болаларда, балки уларни ота-оналарида ҳам! Мен уларга мана шундай қувончли кайфият кейинги йил, айнан яна шу байрамгача ҳамроҳ бўлишини тилайман! Ўзим бундай касб билан жиддий шуғулланиб кўрмаганман. Лекин, яқинда бир ТВ даги кўрсатувда ўтириб, кўза ясаб кўргандим. (кулади) Очиғини айтаман, жуда қийин иш экан! Бунга нафақат ақлни ишлатиш керак, балки ҳамма томонлама жисмоний тарафлама ҳам, меҳнат сарфлаш керак. Бугун кузатиб турибман, болажонлар шу қийин касбни ҳам жуда зўр эплашмоқда! Қойил қолса, арзийди! Мана шу кичик ясалган нарсалар, оддий туюлиши мумкин, лекин мана шуларни ҳам ясаш жуда қийин! Бошимдан ўтган. Лекин, болалар буларни аъло даражада уддалашмоқда! Ўйлашимча бу байрамга қизиқувчилар сони ҳам, йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шу тарзда қизиқувчилар сони ортиб бораверса, келажакда анъанавий халқ байрамига айланиб кетса керак, деб ўйлайман!

 foto(11)_46.jpg

Хонанда Шохруххон “Мен куйлай оламан” бекатида:- Бу байрамга кириб келишимиз билан роса кўп болаларни кўряпмиз. Буларнинг қувончини кўриб, биз ҳам хурсанд бўляпмиз. Уларнинг кайфиятлари жуда зўр! Уларни байрам билан табриклаб, шундай лойиҳа амалга ошириляпти, мана биз ҳам шунда қатнашяпмиз. Кичкина болалар келиб, шундай зўр қўшиқлар айтишяпти. Кўпчилигида жуда ҳам яхши чиқяпти! Кўпроқ менимча, “Шошма” қўшиғини куйлашяпти!

 foto(17)_36.jpg

Хонанда, режиссёр, актёр Жаҳонгир Позилжонов, “Диско-рақси” бекатида: - Бугунги байрам жуда ҳам зўр ўтмоқда. Мени ҳайрон қолганим, 2-3 ёшли болалар ҳам зўр рақсларга тушишмоқда! Бизлар болалик вақтимизда шундай рақсга тушишларни билмаганмиз ҳам, тўғриси. Мусиқага ўйнашни мен ўзим 18 ёшларимда ўрганганман! Ҳозирги болаларга эса, шундай шароитлар, имкониятлар яратилиб берилмоқда! Ҳаттоки, 2-3 ёшли болаларимизнинг ҳам ҳаммаси ақлли! Мана бу тарафда, 3 ёшли бола қўшиқ айтмоқда! (3 ёшли қўшиқ айтаётган болани кўрсатади). Мен болалигимда бундай қўшиқ айта олмаганман!

 

 foto(13)_44.jpg

Режиссёр ва актёр Жавлон Шодмонов: -  Бу байрам нафақат бу йил ўтказиляпти, ҳаттоки анъанага айланиб бормоқда! Адашмасам, бу йил 4 маротаба иштирок этишимиз. Ўтган йили болаларимни ҳам олиб келгандим. Бу йил эса олиб кела олмадим. Чунки, эртага онамларнинг туғилган кунлари ва унга тайёргарлик уйимизда, бугундан бошланган, унда болаларим ҳам фаол иштирок этишмоқда! Шу сабаб ҳам, уларни бу йил, бу байрамга  олиб кела олмадим.  Мен бу байрамнинг анъанага айланиб қолишини, катта халқ байрамига айланиши истардим!

 

 foto(12)_46.jpg

“Беном” гуруҳи Комил: - Авваламбор, шу ерда қатнашаётган болаларга хуш кайфият тилайман! Бу бўлиб ўтаётган тадбирда қатнашаётганимизнинг ўзи ҳам бир катта бахт. Чунки, болаларнинг кўзларидаги қувончни кўриб, ўзимни ёшлик вақтларим эсимга тушиб кетди. Қани эди, менинг ҳам ёшлигимда шундай вазиятлар бўлганида, микрафонни олиб, эрталабдан кечгача қўшиқ айтган бўлардим, деган ҳаёллар ҳозир миямдан ўтяпти. Жуда ҳам хурсандман, жуда ҳам юқори кайфиятдаман!

 foto(14)_42.jpg

“Беном” гуруҳи Сарвар: - Албатта, бу кечада қатнашаётганимиздан жуда ҳам хурсандмиз! “Болалик шарафига” балини кўриб, беихтиёр болалигимиз ёдимга тушди. Бизларни болалигимизда бундай кечалар уюштирилмасди. Яна бир бор болаликка қайтиб, болажонлар билан бирга бўлиб, бирга хурсанд бўляпмиз.

Хонанда Лола: - Ҳозир бу байрамда иштирок этаётганлигимдан бахтиёрман! Чунки, яна болалик муҳитини ҳис қиляпман! Болаларни кўриб, ўз болалигим ёдимга тушяпти. Бу ердаги чиройли болажонларнинг қанчалик бахтиёрлигини кўриб, ўзинг ҳам қувонасан ва уларнинг қувончига шерик бўласан! Биз бу ҳаётда нимаики қилмайлик, барисини болалар учун қиламиз.  Шундай ажойиб байрам учун ташкилотчиларга алоҳида раҳмат! Мана ҳозир мен “Услубли болалар” бекатидаман, шу бекатда болажонларга бошчилик қиляпман. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларини кўриб, завқланяпман! Қизачалар жуда ҳам чиройли, ҳар бири ўзига хос, ўз маҳоратларини намойиш қилишяпти. Мен ҳозир уларни қўллаб-қувватлаяпман, улар билан суратларга тушяпман!

 foto(15)_41.jpg

Хонанда Райҳон: - Ҳозир бу ерга фарзандлари билан келган катталар, болажонлардан ҳам кўра, кўпроқ бахтлироқдирлар, деб ўйлайман. Чунки, ҳозир улар учун, яна болалик оламига қайтиш, би р лаҳза бўлса ҳам, ўзини бола деб, ҳис қилиш имконияти бор! Бу ердаги бекатларнинг ичида менга энг манзури, бу “Мен фотомоделман” бекати бўлган, негаки ўзим ҳам икки йил бу бекатда иштирок этдим! Болаларнинг ҳар бири ўзини ўзгача намоён қилишга ва ўзидаги қобилиятни кўрсатишга уринадилар. Уларнинг ҳар бирида ижодий учқун бор, деб ўйлайман!

 

 foto(5)_82.jpg

Хонанда Шаҳзода: - Мен ҳозир “Мен дизайнерман” бекатидаман. Болажонларнинг қувончини кўриб завқланяпман! Болаларнинг ҳаракатларини кузатиш, қанчалик ёқимли бўляпти. Бундан байрамларни янада кўпроқ ўтказилишини истайман! Чунки, бизнинг давримизда бундай байрамлар бўлмаган. Бизда фақат хиёбон, арғимчоқлар ва биз ўзимиз ўзимизча ўйинлар ўйлаб топардик. Бу ерда эса, болалар учун шундай бир чиройли бал ташкил қилиниб, уларга алоҳида ўз қобилиятларини намоён эта олиш учун “бекат”лар яратилган. Ўйлайманки, бу ерда мана шу бекатларда иштирок этаётган болажонлар, бу ердаги иштирокини унутмайдилар ва катта бўлгач, ўз фарзандларигача таассуротларини сўзлаб беришлари шубҳасиз. Мен ҳозир “Мен дизайнерман” бекатида болажонлар билан дизайнерликка оид турли ишларни бажаряпмиз. Масалан, ҳозир мен билакузуклар ясаяпман! Бу ердаги ҳар бир бола ўзича қобилият эгаси! Кимдир мен билан билакузук ясаяпти, кимдир ёстиқча безатяпти! Айниқса, мана бу қизча (ёнидаги бир қизчага ишора қилиб) жуда ҳам меҳнатсевар экан, менга ёрдамлашяпти! Мен ўзим ҳам, дизайнерликка жуда қизиқаман ва шунинг учун ҳам, шу бекатдаман!

foto(1)_123.jpg 

“Саҳро” гуруҳи“Биз чизамиз” бекати болажонларни қўллаб-қувватлашмоқда: - Биз учун бундай байрамда иштирок этиш жуда қувончли ҳолат! Болаларнинг юзидаги кулгусини, қувончини кўриш, инсонни дилдан қувонтиради! Бу байрамда иштирок этиш жуда ҳам ёқимли бўлмоқда. Бундан ташқари, биз болаларни ва расм чизишни жуда яхши кўрамиз. Шу сабаб ҳам, бу йил болалар билан расм чизиш имконияти берилганидан жуда ҳурсандмиз! Болажонларни қўллари бўёқ бўлса ҳам, юзлари кулиб турибди, улар ўзлари ёқтирган машғулот билан банд эканликларидан завқ-шавққа тўлиб, суратлар чизмоқдалар!

 foto(3)_99.jpg

Хонанда Рухшона: - “Болалик шарафига” бали бир неча йилдан буён ҳар йили ўтказилиб келинмоқда ва бу байрам йилдан-йилга гўзаллашиб бормоқда. Бу болалар учун жуда ҳам  катта ҳурсандчилик ва ҳар бир болакай бу ерда ўз маҳорати синаб кўради! Ҳоҳласа қўшиқ айтиб кўради, расм чизади, ўзини моделликда синаб кўради, уларга бу ишларда юлдузларнинг ёрдам беришлари янада руҳлантиради. Барча болажонларга, шу бугунгидек самимий кулгу ва чексиз қувонч тилаб қоламан. Ота–оналарининг бахтига ҳар доим соғ бўлишсин! Мана шундай гўзал байрамларимиз кўпайсин!

 foto(50)_8.jpg

“Зарба” гуруҳи: - Байрам жуда қувноқ ва гўзал руҳда ўтмоқда! Биз ҳам байрамда иккинчи йил иштирок этмоқдамиз. Болаларнинг урсандчиликлари чексизлигини кузатиб, улардан энергия ва яхши кайфият олмоқдамиз... Бундай ажойиб байрамда, ҳар йили иштирок этишга ҳар доим тайёрмиз! Лойиҳа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирамиз!

 foto(4)_87.jpg

Телебошловчи журналист Ойбек Рихсибеков: - Бу лойиҳа ҳақида алоҳида гапириш керак, деб ўйлайман. Тўғрисини айтаман, бу тадбирга биринчи марта, 5 йиллигида келганимда, жуда хаяжонда эдим ва кўпроқ вақтимни ўрганишга вақт сарфлаганман! Бугун эса, ота–оналарга, болаларга қараб, ҳамманинг хурсандлигидан, менинг ҳам қувончим чексиз. Бир алоҳида байрам, 1 июнь халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни! Бу тадбир, айнан мана шу байрамга бағишланган яна бир байрам, десам янглишмаган бўлардим. Ҳар бир бекатда, ҳар бир бола ўз дунё қарашини вужудга келтира олиши мумкин. Келажакда ким бўлишини танлаб олиши мумкин! 9 бекатдан менга энг манзур бўлгани бу “мен мухбирман”. Бизнинг болалик пайтимизда бундай нарсалар бўлмаган. Мисол учун, шу нарсага озгина туртки қизиқишимиз бўлган, лекин қаерда ўргатаркин, деган савол бизларни қизиқтирарди. Бугунги болаларнинг эса, бунга имкониятлари бор! Бемалол, мана шу “Болалик шарафига” ҳайрия балига, ота-оналар ўз фарзандлариниЮ ширинтойларини олиб келиб, ҳар бир бекатда қодиришлари мумкин. Қолдирган бекатда эса, касбга иштиёқи борми, бемалол аниқлаб олиш ҳам мумкин! Бу ерга болаларини олиб келган ота-оналар, болалари келажакда кимдир фотомодель, кимдир қўшиқчи, кимдир эса рақс ва ёки каби мухбир бўлишларини билиб олишмоқда! Шунингдек, ҳар йили бу хайрия балида кўплаб эстрада юлдузлари ҳам иштирок этишади. Бу жуда катта байрам ва буни фақат сўз билан ифода этиб бўлмайди! Чунки, болалар қувончини кўрган сари инсоннинг яшагиси келади.

 foto(2)_111.jpg

Нозима Бухарова 5 ёшли Элёр ва 4 ёшли Амирнинг онаси: - Фарзандларим “Мен фотомоделман” бекатида иштирок этишмоқда! Уларнинг қувончлари чексиз! Бу бални орзиқиб кутишди, ҳаттоки махсус костюмлар ҳам тайёрлашга тўғри келди! Энди, улар ўзлари орзу қилгандек, модель бўлиб суратларга тушишмоқда! Болаларимнинг қувончини кўриб, ўзим ҳам бир лаҳза болаликка қайтгандекман, хурсандчилигим чексиз!

 foto_1089.jpg

Амирбек Тўрабеков 5 ёшда “Биз чизамиз!” бекати иштирокчиси:  - Мен ҳозир инсон суратини чизяпман. Бу жуда ҳам бахтиёр ва қувноқ инсон! Бу суратни чизаётганлигимни сабаби, дунёда ҳамма бахтиёр бўлишини истайман!

 

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 foto(72)_2.jpg