FATTOHHON.COM

« Все новости

ГЕРМАНИЯДА БУХОРО КУНЛАРИ! 20.04.2018 12:09

6c4b9db0eb69635d1ff1a7e4a8904972

Германия ва Ўзбекистон давлатларининг консулликлари ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Бонн шахридаги Халқаро ишлар ва глобал барқарорлик бўлими бошлиғи Стефан Вагнер томонидан Бухоро ва Бонн шахарлари ҳамкорлигининг 15 йиллиги ҳамда, Наврўз байрами муносабати билан Бонн шаҳрида 2018 йил 9-16 апрель кунлари Бухоро шахар ҳокими бошчилигидаги делегация билан биргаликда вилоят Маданият бошқармасининг 6 нафар ижодий гуруҳ ходимлари ижодий сафар уюштиришди.

30726293_1823947167911463_7093347830344974336_n

31068871_1823947921244721_8487398295121952768_n

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, маданий тадбирда миллий рақслар, куй ва наволар ижро этилди. Унда Бухоро вилояти бошқарма бошлиғи Юлдош Генжаев билан биргаликда, мусиқачи Обид Темиров, Илҳом Исмоилов, хонанда Толибжон Темиров, раққосалар Бинафша Саноқулова ва Гўзал Адизова иштирок этишди.

30725503_1823946867911493_2093238464454590464_n

30708401_1823946984578148_8030392948531134464_n