FATTOHHON.COM
« Все новостиРайҳоннинг янги “Юрак” қўшиғи унинг бу йилги янги концерт дастурида ҳам илк янграганидаёқ тингловчилар кўнглидан жой олиб улгурган.
Баъзида инсонни ақл эмас, чиндан ҳам юрак бошқаради... “Нега сени севавераман?” дея саволига изтироб билан жавоб излаган қалб эгаси ҳолати, тингловчиларни таъсирлантириб юборган эди. Чиндан ҳам, инсон бу оламда ўзи кўнгил қўйган севгилиси унга бевафолик қилса ҳам, ҳаттоки кўз олдида хиёнат қилса ҳам, севишда давом этаверади... Қўшиқда тасвирлангани каби, сабабини тополмай ўша саволга жавоб излайверади... Ўша саволнинг жавоби топилган он эса, муҳаббат ҳам, туйғулар ҳам ўз поёнига етади!
Юрагимни эзар бир савол,
Хўрлагандек алам ютаман,
Сенсиз музлаб қолгандек танам,
Дардларимни ичга ютаман...
Афсус, мени тушунмайсан йўқ...
Манзилим йўқ, кетавераман...
Кўксим узра отилгандек ўқ,
Нега сени севавераман?
Алданган юрак, яна, яна, яна, яна
Алданди юрак... яна, яна, яна, яна
Эшитгин фалак...
Юрак, хаста бу юрак, алданди...
Алданган юрак, яна, яна, яна, яна
Уни қўмсайди, юрак...
Яна, яна, яна, яна уни соғинди юрак...
Юрак, хаста бу юрак, алданди...
Зулмат менга бу дунё сенсиз,
Келмасанг ҳам кутавераман,
Ёмғирлардек оқар кўзёшим,
Дардларимни ичга ютаман...
Юрак урар, танамда жон йўқ...
Муҳаббатдан совиб кетаман...
Нафратимни енголмай кучсиз,
Нега сени севавераман?
Алданган юрак, яна, яна, яна, яна
Алданди юрак... яна, яна, яна, яна
Эшитгин фалак...
Юрак, хаста бу юрак, алданди...
Алданган юрак, яна, яна, яна, яна
Уни қўмсайди, юрак...
Яна, яна, яна, яна уни соғинди юрак...
Юрак, хаста бу юрак, алданди...
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!