FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ “МИНГ НАФАС БИР ОВОЗ” ТЕАТРЛАР ФЕСТИВАЛИДА! 20.04.2018 16:42

photo (1)

20-30 апрель кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида “Минг нафас бир овоз” 11 Халқаро театрлар фестивали бўлиб ўтмоқда. 

photo (2)

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Фестивалда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Коньялик жамоатчи вакиллар ҳамда, театр жамоалари Самарқанд вилоятининг мусиқали драма театрини илиқ кутиб олишди. Мазкур фестивалда иштирок этиш учун Озарбайжон, Қозоғистон, Косова, Сербия, Италия, Туркия давлатининг Истанбул ва Анқара сингари 10 дан ортиқ давлатларнинг Театр жамоалари Коньяга ташриф буюришган.

photo (3)

Фестивалнинг биринчи куни иштирокчилар Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатурк ҳайкали, тасаввуф илмининг асосчиси Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари мақбараларини бориб зиёрат қилдилар. 

photo (4)

Шундан сўнг, Конья шаҳар театрида ижодий жамоаларнинг ўзаро фикр алмашиш ва келгусида ижодий ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор музокаралари бўлиб ўтди. Мазкур фестиваль ва ўзбекистонлик санъаткорларнинг ташрифи Туркиянинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиб борилмоқда. 

photo (5)

Ўн бир йилдан бери Туркия шаҳрида ўтказилаётган ушбу фестивалда илк маротаба Ўзбекистон делегацияси вакиллари иштирок этишмоқда. Албатта, бу кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг ривожланиб бораётганидан далолат беради.