FATTOHHON.COM
« Все новостиРеспублика Маънавият ва маърифат маркази томонидан жорий йилнинг 19 апрель куни соат 11:30 да Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институти ўқитувчи-профессор ва талабалари учун “Санъаткор маънавияти” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходими ю.ф.д., профессор Гулчеҳра Маткаримова, Марказ бош мутахассиси Шахноза Тожиддинова, Тошкент Давлат Юридик институти профессори Феруза Муҳиддинова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази илмий ходими Замира Билолова бугунги кунда мамлакатимизда санъат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, санъаткор сифатида ижод қилишни бошлаган ва шунга интилаётган ёшларимизни “Санъаткор маънавияти”нинг ўзига хос талаблари, санъаткорнинг халқ олдидаги бурчи ва вазифалари, санъаткор халқ орасида одоб-аҳлоқ, кийиниш маданияти ва этикет қоидаларига риоя қилиши лозимлиги, оммага айниқса ёшларга бу борада ўрнак бўлишини ёдда тутиши ҳақида маъруза қилишди. Тадбирда ўқитувчи-профессор ва талабалар ҳамда, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-3160-сон Қарорида 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ва ижросини биргаликда таъминлаш ҳамда, маънавият ва маърифат соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг дунёқарашини маънавий-маърифий тадбирлар орқали ривожлантириш, маънавиятини юксалтириш, уларда турли ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш ҳамда, она-Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш ҳамда, комил инсон ғояларини тараннум этиш; маданият ва санъат соҳасида фаолият бошлаётган ёшлар, мазкур йўналишларда таълим олаётган талаба ёшларга маънавий кўмак бериш санъаткор маънавияти қандай бўлиши ҳақида, соғлом ижодий ва маънавий муҳит омиллари юзасидан фикр алмашилди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган тадбирнинг асосий мақсади ўзбек халқининг асрлар давомида авлоддан-авлодга ноёб мерос сифатида ўтиб келаётган маданий ва маънавий меросини халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбига сингдириш ҳамда, миллий маданиятимиз ва қадриятларимизга нисбатан ёшлар онгида эҳтиром ҳисларини оширишдир.
Тадбир сўнгида институтнинг 2-босқич талабалари томонидан бадиий асарлардан парчалар саҳна кўриниши сифатида намойиш этилди.
Фотолар учун фотограф Бобирбек Одиловга
миннатдорчилик билдирамиз