FATTOHHON.COM

« Все новости

“МИНГ НАФАС БИР ОВОЗ” 11-ХАЛҚАРО ТЕАТРЛАР ФЕСТИВАЛИНИНГ ТАНТАНАЛИ ОЧИЛИШ МАРОСИМИДАН 21.04.2018 19:01

photo (2)

Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган “Минг нафас бир овоз” 11-Халқаро театрлар фестивалининг тантанали очилиш маромига бағишланган катта байрам томошасига бўлиб ўтди.

photo (1)

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Тантанали очилиш маросимидан олдин Конья театри олдида катта театр томошалари ўтказилиб, турли театр образлари, эртак ва йирик катта – катта саҳна асарларининг қарамонлари меҳмонлар олдида гавдалантирилди, бир қатор мусиқий асбоблар ёрдамида мусиқий чиқишлар ташкиллаштирилди.

Шундан сўнг, тантанали очилиш маросимининг расмий қисми бошланди. Сўзга чиққанлар мазкур Фестивалнинг ўзига хос рамзий маънога эга эканлиги, бутун дунё театрлари ва туркий тиллари театрлари бирлашиб, жаҳон цевилизациясига ўз ҳиссасини қўшиши ва бугунги глобал ўзгараётган жараёнларда театрларнинг ўз овози, ўзининг мустаҳкам позициясига эга бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

photo (3)

Айниқса очилиш маросимида Ўзбекистонлик меҳмонларнинг ташрифи алоҳида қутланиб, уларнинг санъатига ва Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг миқиёсидаги ислоҳатларга жуда катта юқори баҳо беришди.

photo (5)

Шу куни Самарқанд вилоят мусиқали драма театри томонидан Туркия давлатининг Маданият ва туризм Вазирлиги вакилларига Ўзбекистондан олиб борилган эсдалик совғалари топширилди.

Фестивалнинг очилиш маросимидан сўнг, Анқара давлат театри ижодкорлари томонидан “Кун ботиши” драма спектаклини барча иштирокчиларга намойиш этилди.

photo (4)