FATTOHHON.COM
« Все новостиБугунги кунда маданиятга, маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган қўшиқ, видеоклиплар жамиятимизда йўқ, деб айта олмаймиз. Савиясиз, қўшиқ матнида маъно-мазмун бўлмаган, видеоклиплар, миллийликка зид бўлган қўшиқларни назоратга олиш мақсадида, “Ўзбекконцерт” Давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгаши ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.
“Ўзбекконцерт” ДМ Матбуот хизмати маълумотига кўра, куни кеча Бадиий Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқларига тасвирга олган видеоклиплар кўриб чиқилди. Улардан Элмурод Собиржоновнинг “Севдим”, Беҳруз Тохировнинг “Келинг дема”, Сардор Бекмуродовнинг “Болага китоб беринг” деб номланган қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди.
Фарҳод Саидовнинг “Жимир-жимир” ҳамда, Ситора Фармонованинг “Чаманда гул” деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлганлиги боис, Кенгаш аъзолари томонидан қаттиқ танқид остига олиниб рад этилди.