FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАДАН “СЕНСИЗЛИГИМДА”! ФАЛСАФИЙ ВА СИРЛАР ОҒУШИДА! КЛИП СУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН! 15.11.2014 19:25

 foto (15)

15 ноябрь куни Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг “Сенсизлигимда” деб номланган янги қўшиғига павильонда видеоклип суратга олинди.

foto (18)

“Сенсизлигимда” маҳзун ва таъсирли қўшиқ бўлиб, ҳамда клипнинг треклари суратга олинаётган вақтда, қўшиқни санъаткор қанчалик дилдан ижро қилганлигига гувоҳ бўлдик.

foto (6)

Клип режиссёри Дилмурод Турдибоев.

Клип суратга олиш жараёнида ҳамма ўз ишига жиддий ёндошган ҳолда, меҳнат қилишмоқда эди.

foto (5)

Клип сюжет йўналишида суратга олинди ва клип учун 4 кун давомида махсус декорация қурилиб, саҳро ва ундаги ёлғиз дарахт кўриниши барпо этилди!

foto (20)

Гулсанам Мамазоитова ҳамиша ўз клипларига фалсафий ёндошиши сир эмас. Бу галги клип ҳам бундан мустасно эмас!

 foto (10)

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - Клип ғояси режиссёр Дилмурод Турдибоевга тегишли. Ҳозирча ҳамма маълумотни айтмоқчи эмасман, мухлисларимиз ҳамма нарсани клип тайёр бўлганидан ўзлари кўриб, тамоша қилишади. Яхши бир мавзуга қўл урдик ва ўйлайманки, мухлисларимизни хурсанд қиламиз! Клип устида ўз касбининг усталари иш олиб боришмоқда. Унда суратга тушаётган актёр ва актрисалар ҳам, ҳозирча сир! Фурсатдан фойдаланиб, клипни яратиш учун меҳнат қилаётган ижодкорлар, режиссёримиз Дилмурод Турдибоев, дизайнеримиз Элсевар Исҳоқова, гримёр Рината Искандарова, ёрдамчи Саида Саидазимовага, “Alimar” салонидан Рамуза ва Барнога, ҳамда сизларга ҳам раҳмат айтаман.

 foto (7)

Клип режиссёри Дилмурод Турдибоев: - Қўшиқни тинглаганимизда, бизга жуда ҳам ёқди! Шунинг учун ҳам унга ўзгача ёндошмоқчи бўлдик. Ҳозирги кунда кўп бўлган, айрилиқ ёки бевафоликлар мавзусида эмас, ўзгача мавзуда суратга олишга қарор қилдик. Чунки, томошабинларимиз ҳадеб муҳаббат қиссаларини, айрилиқ, бевафоликларни кўравериб чарчаган бўлишлари мумкин, деб ўйлайман. Айнан шу мавзулардан қочган ҳолда, фалсафий мазмунда янгилик қилмоқчимиз. Ғоя ҳам, Гулсанам Мамазоитовага маъқул бўлди. Ҳозир олдимизга бир мақсад қўйганмиз, у клипда очиб берилади. Клипни суратга олганимиздан кейин, ҳаммаси томошабинга тушунарли бўлади, деб ўйлайман.  Клип учун павильонда чўл саҳнаси яратилди. Бундан ташқари, шаҳарда, уйда суратга олинадиган кўринишлар ҳам бор. Клипда қисман компьютер графикасидан ҳам фойдаланилади. Гулсанам Мамазоитова билан режиссёр сифатида биринчи ҳамкорлигимиз, аммо оператор сифатида унинг кўп клипларида бирга ишлаганмиз. Ўз ижодига талабчан, масъулиятли санъаткор, бир-биримизни тушуниб, ижодий ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз. Мазкур клип декабрь ойи охирларига тайёр бўлишига ҳаракат қиламиз.

foto (1)

Клипнинг суратга олиниш жараёнларини кузатдик. Ҳар бир деталгача аҳамият берилмоқда.

foto (2)

Ҳар бир ҳолат клипнинг таъсир кучини янада оширишга хизмат қилаётган эди. Клипнинг бошқа жиҳатлари ҳозирча ижодкорлар томонидан сир тутилди ва клип тайёр бўлгач, батафсил маълум қиламиз!

foto (25)

Демак, декабрь ойида Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитовадан ўзига хос янги фалсафий ва таъсирли “Сенсизлигимда” клипини кутиб қоламиз!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

foto (10)

Фотолар учун Гулига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

foto (24)

foto (23)

 foto (22)

foto (21)

foto (17)

foto (16)

foto (14)

foto (13)

foto (12)

foto (11)

foto (9)

foto (8)

foto (4)

foto (3)