FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҒАЛАБА – БАРЧА УЧУН БИР” АВТОЭКСПЕДИЦИЯСИ ЎЗБЕКИСТОНДА! 30.04.2018 23:32

ANGA6113

Жорий йилнинг 28 апрель – 1 май кунлари Россия Федерациясидан йўл олган “Ғалаба – барча учун бир” (Победа – одна на всех) номидаги автоэкспедиция “Нижневаторск – Самарканд” йўналиши бўйича Ўзбекистонга ташриф буюрди.

DNGA4606

EXHO8377

Маданият вазирлигининг бошқарма бошлиғи  ўринбосари Фаррух Юнусов маълумотига кўра, меҳмонларни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва оммавий маданий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси ходимлари кутиб олдилар.

QKOQ5459

Тадбир давомида иштирокчилар ҳудудлардаги Иккинчи жаҳон уруши қурбонларига бағишланган мемориал комплексларда гулчамбарлар қўйиш, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳамда иқтидорли ижодкор ёшлар билан учрашишни режалаштирганлар.

ILJK5982

OUQE2687

AYTS2857

Тадбирда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Владимир Тюрденев автоэкспедиция аъзолари ва меҳмонлар билан Тошкент шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасига барпо этилган “Братские могилы” мемориал комплексида уруш қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийлари билан учрашиб, автоэкспедиция аъзоларининг ташрифидан ҳурсандлиги ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг бугунги ижобий ҳолати ҳамда уни ривожлантириш истиқболлари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ва “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этди.

VDKL6503

BEFY8123

“Ғалаба – барча учун бир” автоэкспедицияси иштирокчилари ҳозирда Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, режа асосида у ердаги тадбирларда қатнашмоқдалар.

QKOQ5459

TYNH5267

DSWI0055

DVPY6846

QBME8023