FATTOHHON.COM
« Все новости2 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг кичик мажлислар залида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Россия Федерациясидаги ўзбек диаспора вакиллари билан учрашди.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур учрашувда диаспора вакиллари томонидан яъни, Астрахань, Қозон, Чувашия, Удмуртия, Екатеренбург, Краснодар, Владивосток каби шаҳарларда, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотлар, улуғ алломалар, азиз-авлиёлар юрти сифатида шуҳрат қозонган ватани тўғрисидаги тарғибот ишларини олиб борилаётгани эътироф этилди.
Ўзбек диаспора вакиллари томонидан Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Меморандум имзоланиши таклифи берилди. Ўз ўрнида Озодбек Назарбеков бундай таклифни маъқуллади ва доимий тарзда ҳамкорлик ташкил этилиши ва бунга шахсан ўзи масъул бўлишини айтди.