FATTOHHON.COM

« Все новости

“НИҲОЛ” МУКОФОТИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧЛАРИ БОШЛАНДИ! 03.05.2018 23:09

49a61789f3912f538fa509c100a54ac8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таъсис этилган “Ниҳол” мукофотининг ҳудудий босқичлари 2 май куни Хоразм, Андижон, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бошланди.

Эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, рақс ва опера санъати ижрочилиги бўйича 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдод соҳибларига қанот бўлаётган "Ниҳол" мукофоти янгидан-янги иқтидор эгаларини кашф этиш, мазмунан бой, ғоявий-бадиий юксак савиядаги янги қўшиқлар ва мусиқий асарлар яратишга хизмат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 3 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига кўра, "Ниҳол" мукофоти учун танлов икки йилда бир марта ўтказилиши кўзда тутилган.

photo_2018-05-03_17-08-09

Танловда пойтахтдан иштирок этаётган Республика кенгаши аъзолари ва масъул ходимлар иштирокчиларнинг ижро маҳорати, саҳнада ўзини тутиши, профессионал тайёргарлиги, репертуар савияси билан бирга, уларнинг ижтимоий фаоллиги, маънавий-ахлоқий фазилатларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

photo_2018-05-03_17-08-37

Танлов Республикамизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 23 май кунига қадар давом этиши режалаштирилган.