FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН “ХОТИРА – АБАДИЙ” ШИОРИ ОСТИДА 05.05.2018 07:19

THJV4346

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан эълон қилинган “9 май – Хотира ва қадрлаш” куни мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда

Ҳамма нарса инсон учун, унинг манфаатлари учун. Ана шу эзгу мақсад истиқлол йилларида ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади, изчил ислоҳотларнинг, юртимиз мустақил тараққиёт йўлининг бош йўналиши сифатида ҳамюртларимиз ҳаётида ўзининг мустаҳкам ифодасини топди. Зотан бугун Ўзбекистон инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати улуғланадиган буюк мустақил давлатга айланди.

Хотира ва қадрлаш – халқмизнинг асрий қадриятлари, улуғ фазилатларидан.
Эл-юртининг тинчлиги, осойишталиги, эрки ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган нуроний момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида янгича маъно-мазмун билан бойиди.

PBWK6063

2018 йилнинг 4 май санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали театри ижодкорлари ҳамда, Ўзбекистон давлат консерваториясининг фаол ёшлари иштирокида 9-май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари, кўча ва хиёбонлар, меҳрибонлик ва мурувват уйларида “Хотира – абадий” шиори остида акция ташкил этилмоқда.

NVIB8670

Акция доирасида ёш ижрочилар томонидан барчага яхши кайфият ва маънавий хордиқ улашиш мақсадида аҳоли гавжум бўлган жойларда қувноқ куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар ижро этилади.

LMOQ4087

Шунингдек, акция иштирокчилари ташрифлар давомида мурувват уйларидаги кексалар ҳолидан хабар олиб, ўз чиқишлари билан уларни хушнуд этиши ҳам кўзда тутилган.

TFVU9284

EFCO5236

LCZO9566

DDCW4496

BZWH9807

BQFC0219

BKYE6972