FATTOHHON.COM
« Все новости
“Катта ҳовли” фильми 19 ноябрдан катта экранларда!
Фильмда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитовани 2 хил образда кўришимиз мумкин.
ЎЗбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - Бу фильмда мусиқий фильм бўлганлиги учун суратга тушдим. Айнан, биз туғилишимиздан ҳам аввалги вақтлардаги қўшиқлар танланганлиги учун, айнан халқ қўшиқлари, устозларимиз ижро қилган қўшиқларнинг куйланганлиги менга манзур бўлди. Шу тарафдан ҳам, бу фильмда суратга тушиш мен учун бахт бўлди, дейишим мумкин. Бу фильмда айнан марҳум устоз санъаткоримиз Ўзбекистон Халқ артисти Ҳалима Носированинг “Чаман ичра” қўшиғини куйладим. Узумчи қиз ролини ижро этдим, лекин фильм давомида “Шамолларда қолган ҳисларим” асаридаги Скарлетт образида ҳам кўринаман. Лекин, нима учун бир образдан иккинчисига ўтишим сир бўла қолсин! Буни мухлислар фильмни кўргач, билиб олишади. Ўйлайманки, фильм барчага манзур бўлади.