FATTOHHON.COM
« Все новостиОқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрганлар. Зеро, юртимизда 9 майнинг “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор. Ушбу кун нафақат юрт тинчлиги, Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган минглаб инсонларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш, шу билан бирга, яқинлар, нуронийлар, меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ёлғиз эмаслиги, доимо эътиборда эканлигини яна бир бор ҳис этишларини таъминлаш куни сифатида ҳам қалбимиздан жой олган санадир. Айнан шу байрам муносабат билан барча гўшаларда хайрия тадбирлари ўтказиб келинади.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Фаррух Юнусов маълумотига кўра, жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали театри ижодкорлари ҳамда Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг фаол ёшлари иштирокида 9-май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами манфаатларини таъминлаш мақсадида пойтахтимиздаги эркаклар мурувват уйида “Хотира – абадий” шиори остида мусиқий акция ташкил этилди.
Санъаткорларнинг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари, актёрларнинг саҳна кўринишлари, сўз усталарининг кайфиятни кўтарувчи чиқишлари Мурувват уйи даволанувчиларининг кўнгилларини шод этди.