FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият вазири “9-май Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маданият соҳасида фидокорона хизмат қилган 28 нафар меҳнат фахрийларини тақдирламоқда.
Хайрия акцияси ҳар бир меҳнат фахрийсини кутилмаганда хонадонига ташриф билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, ушбу акциядан хайратланган ва қувонган соҳа вакиллари, бундай эътибор илк бора ташкил этилгани ҳамда эътибордан четда қолмаганликлари ва байрам олди гуллар, совға саломлар олиш улар учун қувончли ходиса бўлганлигини айтишди. Оқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрган отахон ва онахонларимиз.
Уларнинг ҳар бири дуо қилиб, Давлат Раҳбари томонидан соҳа ривожига берилаётган эътибори барча маданият ва санъат вакилларини қувонтираётгани тўғрисида сўзлашди.
Ушбу хайрия акцияси давом этмоқда.