FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков ва
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собировнинг Тожикистон Республикасидаги қўшма концерт дастурлари 10 май куни Хўжанддан бошланди!
Кўтаринки руҳда бошланган концертда Озодбек Назарбеков ва
Оғабек Собиров энг севимли қўшиқлардан ижро қилишди! Томошабинлар эса, санъаткорларнинг қўшиқларига берилиб рақсга ҳам тушишди!
Озодбек Назарбеков ижросида “Атиргул”,
ВИДЕОДА!
“Чиройлигим” каби
ВИДЕОДА!
севимли ва сўралган барча қўшиқлар дилдан ижро қилинди!
Мухлисларнинг қўл телефонлари ёғдуси бир зумга ҳам ўчмади ва видеотасвирларга олиш тинмади, таъсирли қўшиқлардан кўзларга ёш келди...
Айниқса, Озодбек Назарбековнинг Тожикистонлик мухлислар учун янграган барча учун севимли бўлган “Райҳон” қўшиғининг тожик тилидаги талқини Тожикистонлик мухлислар учун жуда қувончли совға бўлди!
Аллақачон тингловчилар кўнглидан жой олиб улгурган бу севимли шўх тарона барчани рақсга чорлади!
ВИДЕОДА!
Олқишларнинг чегараси бўлмади!
Мухлисларнинг гулларию, илтимослари ва самимий тилаклари битилган ёзувлар ҳам тўхтамади!
Концерт дастури Тожикистонлик томошабинларда катта таассурот қолдирди!
Ҳақиқий санъат миллат ва тил танламайди! Қалби ва тили муштарак халқларнинг дўстлиги, аҳиллиги абадий бўлсин!
Санъаткорларнинг Тожикистон бўйлаб концертлари давом этмоқда!