FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековни нафақат Ўзбекистонда балки, қўшни Республикалар, бутун Ўрта Осиёда ҳам мухлислари жуда кўплиги сир эмас!
Тожикистонда бўлиб ўтган концерт дастурлари ҳам Санъаткорнинг кўплаб мухлислари учун ажойиб унутилмас совға бўлди!
Санъаткорнинг навбатдаги концерт дастури 13 май куни Тожикистоннинг Қўрғонтепа шаҳрида бўлиб ўтди. Тун бўлса ҳам, мухлисларнинг қўл телефонлари ёғдуси остида ўтган концерт давомида, томошабинлар қўл телефонларидан суратга олишни тўхтатишмади!
Санъаткорнинг Тожикистондаги мухлислари ҳам шунчалик кўплигидан ҳайратга тушишингиз табиий.
Концерт давомида Озодбек Назарбеков томошабинларнинг талаб ва истакларига кўра, махсус дастур асосида қалблардан алоҳида ўрин эгаллаган
таъсирли ва шўх қўшиқларидан куйлади.
ВИДЕОДА!
Айниқса, “Мени кучлироқ сев”,
ВИДЕОДА!
“Хафа бўламан” қўшиқлари томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди!
Юқори ҳароратда ўтган концертдан сўнг, Тожикистонлик мухлислар Санъаткорни “яна келинг, кутамиз” дея, меҳр билан кузатиб қолишди!
Айнан шу куни Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон Телевидениесидаги мусиқий кўрсатувда ҳам иштирок этишди.
Ҳақиқий санъат халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳру оқибатни кучайтиради. Тожикистондаги мазкур концерт дастурлари ҳам, дили, тили ўзаро яқин ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги қардошлик ришталарни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.