FATTOHHON.COM

« Все новости

“КАТТА ҲОВЛИ” МУСИҚАЛИ ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! МАШҲУРЛАРНИ ЖАМЛАГАН ФИЛЬМ! 18.11.2014 18:18

 foto (11)

18 ноябрь куни «Алишер Навоий» киносаройида “Катта ҳовли” мусиқали фильми премьераси бўлиб ўтди.

foto (1)

Премьера олдидан “Элдидо” гуруҳи саҳнада қўшиқ куйлаб, томошабинларга хушкайфият бағишлашди.

foto (3)

Премьерада кўплаб машҳур шоу бизнес вакилларини ҳам кўриш мумкин эди.

foto (19)

Премьерани хонанда, актёр ва бошловчи Машҳурбек ҳамда, актриса Асал Шодиева олиб боришди.

foto (6)

foto (9)

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

foto (17)

 

Бадиий раҳбар Аюб Шаҳобиддинов

foto (21)

Фильм режиссёри Нилуфар Иброҳимхўжаева

Адабий маслаҳатчи Нигора Назарова

Оператор Дилмурод Турдибоев

Фильмда бош ролларни Фарҳод Абдуллаев, Акбархўжа Расулов ижро этишган.

 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артистлари Ғуломжон Ёқубов ва Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова,

foto (15)

хонандалар “Элдидо” гуруҳи, Машҳурбек ва бошқалар турли характердаги ролларни ижро қилишган, ҳамда фильмда устоз санъаткорлар қўшиқларидан куйлашган.

Бундан ташқари, фильмда Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов, актёр Нозим Тўлахўжаев ҳамда бошқа кўплаб актёр ва актрисаларни кўришимиз мумкин.

Ижодкорлар таништирувидан сўнг, фильм ижодкорларига сўз берилиб, улар ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

foto (14)

Жумладан, Мурод Ражабов,

foto (23)

Озодбек Назарбеков,

foto (25)

Фарҳод Абдуллаев,

foto (26)

Нилуфар Иброҳимхўжаева ва бошқалар...

foto (29)

Шунингдек, “Камолот” Марказий Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари Феруза Муҳамеджанова ҳам сўзга чиқиб,

foto (30)

foto (31)

фильм режиссёри Нилуфар Иброҳимхўжаевани алоҳида табриклади.

Фильм намойиши бошланди.

Фильм воқеалари қишлоқда бўлиб ўтади ва у ердаги оддий инсонлар ҳаёти, уларнинг қизиқишлари, орзуларини намоён этади.

foto (24)

Жумладан, Озодбек Назарбеков “Қошингиз қаросиму” (Камолиддин Раҳимов қўшиғи),

Katta_Hovli (2)

Гулсанам Мамазоитова “Чаман ичра” (Ҳалима Носирова қўшиғи),

foto (4)

Машҳурбек “Сумбула” ва бошқалар фильмдаги қўшиқларни маромига етказиб ижро қилишган!

Шунингдек, уларнинг роллари ҳам ўзгача, масалан, Озодбек Назарбеков тракторчини, Гулсанам Мамазоитова узумчи қиз, Машҳурбек кўп болали шоир деҳқон, “Элдидо” гуруҳи қурувчи каби ролларни ижро қилишган.

Қишлоқдаги инсонларнинг соддалиги, машҳурликни орзу қилишлари ҳақидаги бу фильм томошабинларни бефарқ қолдирмайди, деган фикрдамиз.

Иш бор жойда камчилик ҳам бўлади, дейилганидек, фильм баъзи хатолардан ҳоли эмас, назаримизда. Бу режиссёрнинг илк фильми бўлгани учун ҳам, фильмни тўлиқ таҳлил қилиш фикридан йироқмиз.

Муҳими фильм воқеалари эзгуликка хизмат қилади. Ҳар қандай фильмга муносиб баҳони албатта, томошабинлар беришини ҳисобга олган ҳолда, фильм ижодкорларига келгуси ижодларида омад тилаймиз!

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

Фотолар учун Шерзод Холмуродов ва

Камолиддин Нормуродовга миннатдорчилик билдирамиз

ПРЕМЬЕРАДАН ЁРҚИН ЛАҲЗАЛАР ЭРТАГА!

foto (28)

foto (27)

foto (10)

foto (5)

foto (7)

foto (6)

foto (2)