FATTOHHON.COM
« Все новости
ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЯПОНИЯНИНГ НАГОЯ ШАҲРИДАГИ АИЧИ ПРЕФЕКТУРА ГУБЕРНАТОРИ Х.ОМУРА БИЛАН УЧРАШДИ 19.05.2018 02:40
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Японияда Ўзбекистон ҳафталиги давомида 18 май куни Нагоя шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова Аичи Префектура губернатори Омура билан учрашди.
Учрашув давомида Аичи Префектура вакиллари Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, маданияти, санъати тўғрисида маълумотларга эга бўлишди, шу билан бирга, икки томонлама ҳамколик алоқаларини ўрнатиш борасида сўз борди. Х.Омура Ўзбекистон тарихи, "Самарқанд қоғози" ва Буюк соҳибқирон Амир Темур тўғрисида кўп ўқиганлигини айтиб ўтди.
Ўз навбатида делегация раҳбари К.Акилова Омурани Самарқандга таклиф этиб, заминимиз акс этган суратларни совға қилди.