FATTOHHON.COM
« Все новости
ҚИРҒИЗИСТОНЛИК ХОНАНДА РАЙҲОННИНГ ҚЎШИҒИНИ РУХСАТ СЎРАМАЙ КУЙЛАДИ! 19.05.2018 04:21
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг “Борлигинг” қўшиғини Қирғизистонлик хонанда Бегимой Бекбоева қирғиз тилида куйлаган. У бундан аввал ҳам, Райҳоннинг “Унутаман” қўшиғини ҳам куйлаган экан. Райҳоннинг ўзи эса, бу ҳолатдан бутунлай бехабар бўлиб, унга бу ҳақида мухлислари хабар қилишган.
-Бу ҳолатга бирор бир чора кўрдингизми? –деган саволимизга Райҳон қуйидагича жавоб қайтарди.
Райҳон:- Биз ҳаракат қилдик. Бизда муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот йўқ. Шунинг учун чора кўришнинг имкони бўлмади.