FATTOHHON.COM
« Все новости“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “ХАЛҚ БИЛАН БЎЛ” лойиҳасининг биринчи манзили Сурхондарё вилоятига бир гуруҳ санъат усталари ташрифи билан бошланган эди.
“Ўзбекконцерт” ДМ Матбуот хизмати маълумотига кўра, куни кеча “ХАЛҚ БИЛАН БЎЛ” лойиҳаси доирасида “Ўзбекконцерт” Давлат Муассасаси Директори Одилжон Абдуқаҳҳоров, муассаса ҳодимлари, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Юлдуз Турдиева, Алишер Файз, сўз устаси Шукрулло Исроилов Жиззах вилоятига ташриф буюрдилар.
Тадбир Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида “Обод қишлоқ” лойиҳаси доирасида қурилаётган Янги қурилиш шаҳарчасида бўлиб ўтди. Қишлоқнинг кам таъминланган оилаларига Муассасанинг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир йиғилганларга бирдек манзур бўлди ва барчада илиқ таассурот қолдирди. Қишлоқ аҳолиси Тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Ташрифдан кўзланган мақсад - Вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда, концерт дастурларини уюштириш ва бу орқали уларга аъло кайфият улашишдан иборат.