FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз ўзининг бу йилги “Васлинг излаб” концерт дастурида куйлаган “Жанон” номли қўшиғига, ҳамкорлари режиссёр Мирмақсуд Охунов ва оператор Музаффар Юсуповга клип суратга олдирди.
Қўшиқ шеъри Нодир Азимовга, мусиқаси Иқбол Муҳаммадга тегишли.
Трек йўналишида суратга олинган клипда Алишер Файз дутор чалиб куйлади. Рақсида раққоса Нафиса Ҳасанова.
Алишер Файз: - Концертнинг чарчоғи тарқаб, гуруҳимиздаги қадрдонлар билан яна иш “уммони”дамиз! Ҳар йили концерт дастурида клипи билан тақдим қилиниши кераклиги билдан ажралиб турадиган қўшиқлар бўлади. Ижодий жамоа билан келишилган ҳолда бу гал репертуардан бир нечта қўшиқлар танлаб олинди. Булардан бири “Жанон” қўшиғидир. Иш жараёни нисбатан енгилроқ кечадиган бўлгани учун клип суратга олишни айнан шу қўшиқдан бошладик. Сабаби, бошқа танланган қўшиқларга клип тасвирга олиш жараёни тахминизга кўра 3-4 кун вақтни олади. Қолаверса, бу қўшиқ миллийлиги, севиб танлайдиган эски қўшиқларимизни ёдга солгани билан юракни жиз эттирди. Клип йўналиши ва бошқа жиҳатларини эса, доимгидек ижодий жамоамиздаги қадрдонларим, ўз ишининг усталарига ишондим. Боиси битта “кема”да сузгандан кейин унинг ҳар тарафидаги одамга ишонч бўлиши керак. Насиб, тез кунларда янги клипимизни мухлисларга ҳавола қиламиз!
Жараёндан Фотолар Ислом Рўзиев
ЖАРАЁНДАН ВИДЕО!
ЖАРАЁНДАН ФОТОЛАР: