FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРИНИНГ “BRITISH MUSEUM” МУЗЕЙИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН РАСМИЙ УЧРАШУВИДАН! 10.06.2018 05:42

photo (6)

9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Мадания  вазири Бахтиёр Сайфуллаевни Англия “British Museum”нинг “Ислом маданияти” департаменти раҳбари Ладан Акбарния ва ходимлари билан расмий учрашуви бўлиб ўтди.

photo (4)

Учрашувда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев музей ходимларига серқуёш Ўзбекистон ўлкасига ташриф буюрганига ҳамда тарихий обидаларни зиёрат қилишганлари, музейларимиз фаолияти билан танишиш истакларини билдирганига ўз миннатдорчилигини билдирди.

photo (5)

Маданият вазирлиги қошидаги “Маданият ва санъатни ривожлантириш Фонди” томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда “BRITISH MUSEUM” музейида Ўзбекистоннинг тарихий бой маданий мерослари кўргазмани ташкил этиш масаласи борасида фикр алмашилди.

photo (8)

Шу йилнинг куз ойларида “BRITISH MUSEUM”нинг янги зали очилиши кутилмоқда ва унга “Ал Бухорий” галереяси номи берилиши режалаштирилмоқда. Музей вакиллари ушбу галереяда 1000та артефакт намойиш этилиши режа қиритилганлигини айтиб ўтишди ва бунда Маданият вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда амалий ёрдам берилишини сўраб қолишди. 

photo (3)

Маданият вазирига ушбу курсларнинг ўқитиш жараёни ва малака ошириш дастури пухта тайёрланганлиги билан қизиқтирди, келажакда Ўзбекистон музейларининг ходимларини малакасини ошириш масалалари келишиб олинди.

photo (2)

photo (1)

ЖАРАЁНДАН ВИДЕО!