FATTOHHON.COM
« Все новостиДинейранинг “Билмадинг” қўшиғи ва унга суратга олинган видеоклип ҳақида маълумот берган эдик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Тайёр бўлган видеоклипда, инсон баъзида ўз олдида ўзига меҳр қўйган содиқ инсонни сезмаслиги, бир сўз билан айтганда, “олдингдан оққан сувнинг қадри” сезилмаслиги тасвирланган.
Сюжет йўналишида суратга олинган клипда пинҳон муҳаббатнинг ошкор бўлиши ҳамда, ҳақиқий муҳаббат қадрини англаш намоён этилган.
Клипда Динейра нафақат қўшиқ куйлаган, балки бош қаҳрамонлардан бирини ҳам ижро қилган. Унинг кўпгина фильмларда роль ижро этганлиги сир эмас ва бу ролини ҳам ишонарли ижро қилган.
Шунингдек, клипда актёр Бобур Йўлдошев ва актриса Нигора Каримбоевани ҳам характерли ролларда кўришимиз мумкин.
Клип воқеаси қандай якун топади?
Пинҳон муҳаббат ошкор бўлганда, қаҳрамонлар тақдири қандай кечади?
КЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!