FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева 17 июнь куни Ақшнинг Нью-Йоркдаги Брайтон Бич районида жойлашган Master Theatre залида жонли ижрода «Юрт соғинганлар» номли концерт дастурини ўтказди! Кўтаринки руҳда ўтган концерт дастурида санъаткор кўплаб қўшиқларни ижро қилди ва барча қўшиқлар томошабинлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди!
ВИДЕО:
Концерт олди ва концертдан сўнг, кўплаб АҚШ да истиқомат қилаётган кўплаб юртдошлар, мухлислар Юлдуз Турдиева билан бирга суратга тушиб, ўз тилакларини билдириб, юрт соғинчларини изҳор қилишди.
Ҳозирда АҚШ да истиқомат қилаётган Ўзбекистон Халқ артисти Изро Малаков ҳам санъаткорга ўз самимий ниятларини билдирди.
Бир сўз билан айтганда Юлдуз Турдиева АҚШдаги юртдошларимизга ўз қўшиқлари билан Ўзбекистондан жўшқин ўзбекона ёз нафасини олиб борди! Концерт юқори кайфиятда ўтди ва томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Юлдуз Турдиеванинг соч турмаги ҳозирда АҚШ да малака оширишда бўлган стилист – парикмахер Бек Абду яъни, Бекзод Абдураимов томонидан амалга оширилди.
Фото ва видеолар учун
Бек Абдуга миннатдорчилик билдирамиз