FATTOHHON.COM
« Все новости17-19 июнь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида “Ўзбекистон йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан, ҳамда икки мамлакат дўстона алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида, Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрининг йигирма йиллигига бағишланган “АСТАНА АРТ” номли II Халқаро Театр Фестивали “Энергия Холл” саройида бўлиб ўтди. Энергия Холл” саройи 1000 кишилик ҳажмга эга бўлиб, Остона шаҳрида жойлашган.
Ўзбек Миллий Академик Драма театри вакиллари Иззат Султон асари асосида саҳналаштирилган “Иймон” спектакли билан мазкур Фестивалда иштирок этишди. Театр директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Маъсудов, директор ўринбосари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев, ҳамда “Иймон” спектаклида асосий роллар ижрочилари Ўзбекистон Халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Рихси Иброҳимова, Малика Иброҳимова, Муҳаммадали Абдуқундузов, Зуҳра Ашурова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатхулла Масъудов, Абдураим Абдуваҳобов, Нодира Махмудова, Лола Элтоева, ҳамда актёр Ҳамза Ҳасанов, актриса Гулнора Джуманазарова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист режиссёр Марат Азимовдан иборат жамоа, “Энергия Холл” саҳнасида “Иймон” спектаклини намойиш этишди.
Фотолар ва маълумот учун Фурқатжон Ғофуровга
миннатдорчилик билдирамиз