FATTOHHON.COM

« Все новости

ДАВРОН КАБУЛОВ: БУ КЎРСАТУВНИ БЕФАРҚ КЎРИБ БЎЛМАСДИ... 06.06.2013 08:33

"Доғда қолдирдим" кўрсатуви энди эфирга чиқмас экан, деган гаплар жуда тез тарқалди. Кўрсатув бошловчиси Даврон Кабулов билан телефон орқали суҳбатлашиб бунга ойдинлик киритдик.

foto_1100.jpg

Даврон Кабулов: -  Йўқ. Кўрсатув энди эфирга чиқмайди. Сабаби, ҳар бир кўрсатувнинг ўз цикли бўлади. “Доғда қолдирдим” кўрсатуви учун мўлжалланган цикл ўз ниҳоясига етди. Агар кўрсатув давом этганда, бу ёғига дегродация бўлиб, ҳеч қандай бир ривожланишсиз бўлиши мумкин эди... Бу кўрсатув қолипи доирасида бу ёғига янгилик қилиш, яъни “Америка очиш” қийин эди. Лекин, бир нарса хурсанд қиладики, кўрсатув жуда ҳам кенг муҳокама қилинган лойиҳа бўлди! Бу кўрсатувни бефарқлик билан кўриш қийин эди. Фикрлар ҳам ёки салбий, ёки ижобий эди! Мен шу пайтгача, “Доғда қолдирдим” кўрсатувини ёқтиришмайди ва жуда кўп танқид бўлади, деб ўйлардим. Лекин, кўрсатув бошқа эфирга кетмаслиги маълум бўлгач, “Нимага кўрсатув энди бўлмайди?” деган саволлар кўплаб бўлмоқда! “Бори яхши эди”, “Телевизорда нима кўрамиз, яхши кўрсатув эди” деган фикрлар кўп. Аммо, бу билан бирга “кўрсатув берилганидан буён энди яхши хабар эшитдим” деган гап ҳам бўлди. Яъни, фикрлар ҳар хил. Лекин, яна бир нарса хурсанд қилади, томошабинлар ёмонлашарди, аммо, “мана бу кўрсатувда бундай қилдинглар, у кўрсатувда ундай қилдинглар” дейишарди. Яъни, кўрсатувни тўлиқ кўришарди, муҳокама қилишарди! Бу кўрсатувда бирга ишлаганликлари ва кўрсатувни сабр қилиб кўрганликлари учун, барчага миннатдорчилик билдираман.

foto(1)_129.jpg