FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОРИАТ ДОНО” РАДИОСИДА, ЖУРНАЛИСТ ВА РАДИОБОШЛОВЧИ АКМАЛ МИРЗОНИНГ “ЧОЙ УСТИДА” ДАСТУРИ МЕҲМОНИ “ДИЗАЙН” ЖАМОАСИ! БУ ГАЛ “ЭРТАК” БЎЛМАЙДИ! 25.11.2014 22:02

foto (17)

“Ориат доно” радиосида, журналист ва радиобошловчи Акмал Мирзонинг “Чой устида” дастурининг бу галги меҳмони “Дизайн” жамоаси аъзолари Дилшод, Қобил, Саъдулла ва Абдураҳмон бўлишди!

Дастур ҳар доимгидек тўғридан тўғри эфирда кечди.

foto (16)

Дастур аввалида тингловчилар билан саломлашгач, Акмал Мирзо жамоа аъзолари билан авваламбор, яқинлашиб келаётган қиш фасли ва жамоанинг айнан қиш фаслида бўлиб ўтажак концерти ҳақида сўз бошлади. Илк савол ҳам фасл ва об-ҳаво ҳақида бўлди.

Акмал Мирзо: -Фаслнинг, об-ҳавонинг кайфиятингизга таъсири қандай?

 

“Дизайн” жамоаси: - Совуқ кунда илиқ нарсаларни ўйлашайлик, деб, қишда концерт беришга одатланганмиз. Яхши ниятда, албатта. Бундан ташқари, қиш бўладими, совуқ бўладими, ҳеч нарса концертга ўз таъсирини кўрсата олмайди, чунки ҳамма концертга пальтода келади. (кулишади)

Акмал Мирзо эфир вақти мобайнида йўлланган энг оригинал ва жамоанинг 4 та аъзосига ҳам ёқадиган савол эгасига, “Дизайн” жамоасининг 9-10-11-12 декабрь кунлари “Истиқлол” санъат  саройида бўлиб ўтажак “Бошқача бўлади” деб номланган концертига 2 кишилик билет берилишини айтиб, навбатдаги саволга ўтди.

Акмал Мирзо: - Нима учун айнан қиш фаслида концерт берасизлар? Анъана ҳам ўз-ўзидан бўлиб қолмайди-ку?

“Дизайн” жамоаси: - Анъана эмас. Ўзи концерт беришни қишда бошлаганмиз, 4 киши маслаҳатлашиб, “қишда берайлик” деган фикрга келганмиз.

Акмал Мирзо: - “Истиқлол” санъат саройида кунларнинг бўш ёки бандлига боғлиқ эмасми?

foto (3)

“Дизайн” жамоаси: - Йўқ, буни алоқаси йўқ. Ўзи қишда ҳамма инсонларда қандайдир бошқачароқ яхши кайфият бўлади, деб ўйлаймиз. Тўғри, кимгадир баҳор, куз ёқиши мумкин. Лекин, айнан қиш фаслида ҳеч кимга ёқимсиз бўлмайди.

Акмал Мирзо: - “Дизайн” жамоаси йигитлари ҳаммалари Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлашган. Лекин, ҳозир ҳаммалари санъатга ҳашарга келишган. Юртимиз енгил саноатига ҳам бир яхши ҳисса қўшадиган кадр бўлиб етишгандирсизлар?

“Дизайн” жамоаси: - Санъат оғир саноат эмас-ку? (кулишади)

Жамоа аъзоларидан бири: - Келинингиз уйда йўқ бўлса, шимимни бемалол ўзим тика оламан. (кулги) Санъат соҳасини битирмаганмиз, лекин...

 

Акмал Мирзо: - Санъат соҳасига кириб бекор қилдингиз, демоқчи эмасман. Аммо, у ерда ҳам умид билан ўқигансизлар-ку.

“Дизайн” жамоаси: - (ҳазил билан) У ерда кўпчилик билан ўқилган, фақат “Умид” билан ўқимаганмиз. У ерда Алишер бор эди, Шукур бор эди, Бизни институтда технология бўлгани билан, у ҳам чизма ёки бирор маҳсулотни яратиш ҳам, санъатга киради. Барибир фундамент санъат-де. (жиддийлашиб) 4 йил ўқиганмиз, ўқиш битгандан кейин ишлаганмиз ҳам, фақат шу санъатга бўлган қизиқиш, интилиш кучлироқ келиб, секин санъат йўлига ўтиб кетилган.

 

Ойбек ва Нигора дуэтидан Нигора савол йўллади: - «Дизайн» жамоаси йигитлари ҳали уйғонмаганмилар?

Акмал Мирзо: -Жим ўтирганингизга бу савол. Доим суҳбатлар бир жўшқин бўлганига, ҳайратланиб шу саволни бермоқдалар.

“Дизайн” жамоаси: - (ҳазил билан) Менимча, Нигора уйғонмаган бўлса керак. (жиддийлашиб) Ҳамма уйғоқ! Ўтирибмиз!

foto (15)

Акмал Мирзо: - “Бошқача бўлади”, деган номга тўхталамиз.

foto (6)

“Дизайн” жамоаси: - “Бошқача бўлади”, деган ном, аслида Қобилдан чиққан.

Қобил:-Ҳақиқатда концерт бошқача бўлади! Олдинги концертимизда мухлислардан “асосий қолиплар, ундан олдинги концертимизга ўхшашлиги бор”, деган гапларни эшитдик. Чунки, у ерда ресторан кўриниши, бошқа кўринишлар ўхшаш эди. Шунинг учун, бу йилги концерт умуман бошқача бўлсин, деб “Бошқача бўлади!” деган ном қўйилди. Концертга келаётган томошабинлар ҳам билишсин, бу гал бошқача мавзу олиб чиқилади, бошқача бўлади!

 foto (13)

Акмал Мирзо ҳам, эфир орқали радиотингловчиларга кеча жамоанинг репетициясида қатнашганлигини, концерт чиндан ҳам бошқача бўлишини айтиб, “сирни мен очмаганим маъқул” деб, “Бошқача бўлишининг асосий жиҳати нима?” деб савол берди.

 foto (22)

 “Дизайн” жамоаси: - Ҳозир ўзингиз айтганингиздек, ҳамма бўлган қизиқчилик концертларига ўхшамаган ҳолда бўлади! Йўналиши, қолипи, проектнинг ўзи умуман бошқача! Олдинги концертлардан тубдан фарқ қилади! Мухлисларнинг илтимосига ҳам кўра, концерт профессионал даражада бўлиши керак, деган нарсага амал қилинмоқда, деб ўйлаймиз. Кўпчилик ҳаваскорлар ҳам кимгадир ҳавас қилиб чиқади. Биз ҳам, кимгадир ҳавас қилиб чиқққанмиз. Ўшанга энди ҳақиқий профессионал даражада бошқача концерт қўйиш ниятимиз бор!

 

Акмал Мирзо: - Ўзингиз яхши мавзу очдингиз. Дастур чиндан ҳам профессионал даражада ёндошилган дастур! Лекин, кўпчилик, сиз ва бошқа жамоаларнинг дастурларига ҳаваскор дастурларни кўришга, енгилроқ кулгулар, тезроқ етказиб бериш керак, қабилидаги концертларни маъқул кўраётган вақт! Энди улар ёшлар-да! Концертингизда эса, сизлар аудиторияни кенгроқ олганингиз кўриниб турибди. Профессионал ёндошилган. У тарафлари қўрқитмайдими, чунки барибир улар кутган нарса эмас, сизлар кеча репетиция вақти кўрсатган дастур умуман бошқача!

“Дизайн” жамоаси: - Дастурни, профессионал бўладими, ҳаваскор бўладими, барибир концертларнинг ҳаммасини 7 дан 70 ёшгача бўлган одамлар кўришади. Бу томонини ҳам ўйлаш керак!

 

Акмал Мирзо: - Тушунарлироқ бўлиши учун, айтаман. Жуда ҳам савияли кулгу! Сиз айтгандек, 7 дан 70 ёшгача! 30 ёшдан катта бўлган томошабин тушуниб, маза қилиб кулиши мумкин! Лекин, 30 ёшгача бўлган сизларнинг мухлисларингиз, тушунмай қоладиган қандай ҳазиллар...

“Дизайн” жамоаси: - Сиз айтмоқчисизки, русчасига айтганда “тонкий юмор”лар кўп! Агар мана шу нарсага санъаткорлар ҳам, мухлислар ҳам, ҳамма тайёр бўлса, балки, сиз айтгандек бу йил кутилмаган нарса бўлиб қолар? Лекин, секин-секин шу нарсага ўрганилса, яхши бўлади, деган фикримиз ҳам бор.

 foto (14)

Акмал Мирзо: - “Мана шу нарса жонга тегди” деб, баралла айтиладиган мавзу ҳам борми? Масалан, санъаткорлар мавзуси, хонандаларга ҳазил қилиш, жонга теккан мавзулар, дегандек. Лекин, бу мавзулар жонга теккан бўлса ҳам, у мавзуда гаплар чиқаверади. Ёки интернет мавзуси? Концертда сизлар воз кечган мавзулар борми?

“Дизайн” жамоаси: - У ерда набирадан бошлаб, ёши катта отахонлар ҳам бемалол, келинлар ёки оилавий даврада тамоша қиладиган саҳна кўриниши бўлиши керак, деб бошқача тарзда бўлишига ҳаракат қилиняпти.

 

Акмал Мирзо: - Шундай бўляпти, оилавий даврада, бемалол қайнота-келин, тамоша қила оладиган, деб ўйлайсизми?

“Дизайн” жамоаси: - Тамоша қила олади! Тўғри, ҳар бир гапирилаётган гап тагида 2 хил маъноси бўлиши мумкин. Лекин, саҳнада бўлаётган воқеага драматургия томонидан, воқеага мос гап, воқеага мос ҳаракат бўлади! Энди мисол учун, адабий нарсани қўйсангиз ҳам, уни тушунча орқали ўгирадиган бўлсангиз, у одам ўзини фикрини, тушунчасини тўғрилаб олиши керак. Фақатгина ёмон томонига ўгиравермаслик керак. Тўғри қабул қила билиши керак. Қаратилган томонга йўналтирилган, воқеага ёпиштириб қўйилган юмор эмас.

 foto (25)

Акмал Мирзо: - Концерт рекламаси суст! Айтмоқчиманки, Тв ва Радиоларда концерт рекламаси йўқ, деярли. Тошкент шаҳри кўчаларида бирорта баннер ҳам йўқ. Фақат интернет орқали. Бир тарафдан қойил қолиш керак. Бу ўйлантирмайдими?

“Дизайн” жамоаси: - Баннерлар бир ой олдин қўйилиши режада бор эди. Лекин, 4 кун бўлганига билетларни аввалроқ, бир ярим ойлар олдин кассага қўйгандик. Ўзимиз ҳам кутмагандек, бир ҳафтага бормасдан тортилиб қолди. Ўзи билетлар бир ой олдин қўйилса, биз 4 кун бўлганига қўрқдик, “билет қандай тортаркин” дегандик, шунинг учун вақтлироқ чиқардик. Ваҳоланки, эшитиб хурсанд бўлиб юрибмиз, билетларимиз яхши кетибди. Ҳамманики шундай бўлсин, деб ният қиламиз. Лекин, баннерларни дизайнларигача ҳаммасини зўр қилиб тайёрлаб қўйгандик.

 foto (2)

Телефон орқали бериладиган саволларга ўтилди. Илк савол ““Ёш дизайн” жамоаси ва Жавлон концертда қатнашадими”, деган савол бўлди.  

 foto (4)

 “Дизайн” жамоаси: - “Ёш дизайн” жамоаси, биз билан ёнма-ён, ҳамма айтганларимизни қилиб, репетицияларга ўз вақтида келишмоқда. Лекин, Жавлон масаласига келсак, жиддий айтамиз, Жавлон қатнашмайди! Жавлон ўзини ишлари билан юрибди.

 

Акмал Мирзо: - (кулиб) Жавлон ҳозир буни кимдир орқали сўраб олди!

“Дизайн” жамоаси: - Бўлиши мумкин! Лекин, унинг қатнашмаслиги ўзининг ишлари билан юргани сабабли. Бошқа ошиқча сабаби, йўқ!

 

Кейинги савол реклама ва билетлар ҳақида бўлди!

 

 “Дизайн” жамоаси: - Билетлар ҳам, ўриндиқлар ҳам у ерда ҳисобли бўлгани учун, ўзимиз ҳам кутмагандик, деб боя айтдик. Бир ҳафтада билетлар тортилиб қолди. Энди ўзимизга қолса, бир сеанс қўшаман, дейилса ҳам, бошқа концертларга халақит бериши мумкин. Биздан кейинги кунлар ҳам банд! Бу тарафларини ҳам ўйлаб кўрдик. Ҳозир тингловчимиз, “қариндош-уруғ сўрайди, нуқул”, дедилар. Улар фақат шу олди қаторларни сўрашади! Олди қаторлар ҳақиқатдан ҳам йўқ, иложи ҳам йўқ. Лекин, кассада билет бор. (кулиб) “саҳна ортидан кириш”, деяптилар, буни ҳам иложи йўқ.

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Ибрагимов савол берди: - Аския сўзини асл маъносини билишадими? Лол қолдириш, мот қилиш ёки кулдиришми?

 “Дизайн” жамоаси: - Учта жавобнинг ҳам тўғрисини ўзлари ёзибдилар. Лекин, биз аскиячи эмасмиз. Аскияда ҳам  қатнашмаганмиз. (ҳазил билан) Лекин, Аския бозорини орқасида ўқирдик, ўша пайт.  

 foto (10)

Акмал Мирзо: - Келинглар, бўлажак концертдан бир шингил!

“Дизайн” жамоаси: - Концертдан бир шингил фақат “Ассалому алайкум, ҳурматли хонимлар ва жаноблар! “Дизайн” концертига хуш келибсизлар!” қолгани концертга келганлар учун сюрприз бўла қолсин! Аввалгидек, мақол ва бошқа нарсалардан қўша олмаймиз. Чунки, бошқача бўлади, деганимиз ҳам, ўша аввалги проектдан томошабинларни озгина дам олдириш учун! Лекин, орадан қанчадир вақт ўтгандан кейин, яна шу услубга қайтиб, яна нимадирлар қилинади, албатта. Эртакни кутадиганлар бўлади, барибир. Лекин, бу йил эртак ҳам бўлмайди!

 

Акмал Мирзо: - Концертга оила аъзолар, айниқса, қайнота-қайнона, дегандек қариндошлар ҳам тушишади ва олди қаторларда ўтиришади. Салобати босадими? Қанақадир гаплар бор, айтаётганингизда шундоқ қайнота ёки қайнонанинг кўзига кўзингиз тушиб қолади.

“Дизайн” жамоаси: - Ҳурматлиги бор, лекин унақа салобат босмайди. У ерда айнан битта ёки иккита одамга қаратилган қараш бўлмайди! 4000 та одам бир хил у ерда! Қайнона-қайнотамизга концерт бермаймизу, халққа концерт берамиз!

 

Акмал Мирзо: - Барибир қайнона-қайнота мавзусида гаплар чиқади-ку.

“Дизайн” жамоаси: - Бўлади, тўғри. Образдан келиб чиққан ҳолда, бўлган. Масалан, “қайнотам ўлиб, ҳамма бойликлари менга қолиб кетган” деган гаплар бўлган.

 

Кейинги телефон орқали савол ижод ҳақида бўлди!

 foto (18)

 “Дизайн” жамоаси: - Салгина адашдингиз, “Қобил асосий автор”, деган гапингиз нотўғри! Бу ерда ижодни ҳамма қилади. Ташқаридан таклифлар олишимиз мумкин ва кейин ўшани устида ўтириб, болалар ҳаммамиз маслаҳатлашамиз. Қобил уни сайқаллаб, компьютерга тушириб, жой-жойига қўйиб, ёзиб чиқади! Ижоди зўр! Бизда Дилшод, Саъдулла, Қобил, Абдураҳмон, ёзади, деган нарса йўқ! Бизда бирдамлик бор! Бир нарса ижод қилаётган бўлсак, масалан, кимдандир бирор сўз чиқади, ўшаларнинг ҳаммаси бирлаштириб ёзилади.

 

Акмал Мирзо: - Охирги нуқтани ким қўяди?

“Дизайн” жамоаси: - Охирги нуқтани Қобилжон қўяди!

 

Навбатдаги телефон орқали савол “Дизайн” жамоаси ёқтирган футбол жамоаси ҳақида бўлди!

 

 “Дизайн” жамоаси аъзоларидан бири: - “Барселона”!

Акмал Мирзо: - Дидли йигитлар-да!

Лекин, жамоа аъзоларидан бири “Реал”ни айтди. Яна бири “Манчестер Юнайтед”ни ҳам  айтиб ўтди.

 

Акмал Мирзо: - Лекин, фоизларга мурожаат қиладиган бўлсак, барибир “Барса”!

Бироз тортишув ҳам юзага келди!

 foto (12)

Кейинги телефон орқали савол “Божалар” Жаҳонгир Позилжоновнинг “Тўртта қизим соғиниб” клипи ҳақида, унинг жамоа аъзоси Абдураҳмоннинг уйида суратга олинганлиги ҳақида бўлди. Клипда Абдураҳмоннинг ўзи ҳам роль ижро қилган.

 

Навбатдаги савол “Фарзандларингизни ҳам мана шу йўлдан кетишини ҳоҳлаган бўлармидингиз?” деган савол бўлди.

 

“Дизайн” жамоаси: - Нимага қизиқиши бўлса, шунга йўналтиришга ҳаракат қиламиз. Барибир болани қизиқишига қаралади-ку. Ҳамма санъаткорда ҳар хил. Баъзи оилаларда битта санъаткор чиқади, бошқа чиқмайди.

 

“Дизайн” жамоаси фурсатдан фойдаланиб, Футболчи Одил Аҳмедовни ҳам эфирда таваллуд куни билан табриклашди. Шунингдек, Акмал Мирзо ҳам, ўзи ва “Ориат доно” радиоси номидан табрик сўзларини айтиб ўтди.

 foto (9)

Эфир якунида Акмал Мирзо “Дизайн” жамоасини олдиндаги имтиҳондан яхши ўтиб олишларига муваффақият тилаб, “бу гал “Дизайн” жамоаси имтиҳонни бошқача топширадилар”, деб таъкидлади.

 foto (7)

Чой устида” дастурига таклиф учун, дастур муаллифи, радиобошловчи журналист Акмал Мирзога, ҳамда “Ориат доно” радиоси раҳбариятига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Феруза Фаттохова

foto (21)

foto (5)

foto (11)

foto (19)

foto (1)

IMG_1140