FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-3391-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарё вилояти маданият бошқармаси қошида лаёқатли истеъдодлар танлаб олиниб, “Мақомчилар” ансамбли ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг апрел ойида Маданият Вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ташрифи чоғида, ташкил этилган мақомчилар ансамблининг ижро маҳоратини назорат қилиб, уларга йўл йўриқлар кўрсатди.
Жорий йилнинг 21 июн куни Ўзбекистон халқ артисти Исроилжон Вахобов ҳамда, “Мақом” маркази раҳбари ўринбосари Мурод Холматов Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюриб, “Мақомчилар” ансамблининг созандаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг совғаси бўлмиш ноёб чолғу асбобларини, Маданият бошқармаси бошлиғи, мутахассислари ва “Сирдарё хақиқати” газетаси мухбирлари иштирокида тантанали равишда топшириб, уларга келгуси ишларида омад ва ижод йўлларида улкан зафарлар тиладилар.