FATTOHHON.COM
« Все новостиФонд Форум ва «Beeline» компанияси томонидан ташкил этилган Zo`r - Zo`r Star мусиқий телевизион ёшлар лойиҳаси 3 ой давомида мунтазам давом этди. Ўзбекистондаги илк юқори савиядаги мазкур мусиқий телевизион лойиҳа, тез орада машҳур бўлиб, жуда кўплаб мухлисларга эга бўлди. Forum TV ва NTT телеканаллари орқали эса, мазкур лойиҳанинг ҳисобот концертлари мунтазам равишда телеэфирда бериб борилди.
Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримова ҳакамлар ҳайъатининг фаҳрий аъзоси сифатида иштирок этди.
Кўплаб санъат вакиллари мазкур телевизион лойиҳада ҳакамлар ҳайъати аъзолари сафидан ўрин олдилар. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артистлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, хонандалар, актёрлар.
Минглаб даъвогарлар орасидан танлаб олинган 11 нафар иштирокчи, 3 ой давомида устозлардан вокал, актёрлик маҳорати ва рақс сабоқларини олган ҳолда, ўз навбатида жонли ижрода ўз истеъдодларини намоён этиб бордилар. Иштирокчилар тақдирини, sms овоз бериш орқали «Beeline» абонентлари ҳал қилдилар. Танлов иштирокчиларининг мухлислари биринчи ҳисобот концертидан бошлаб, Forum TV орқали «Zo`r - Zo`r Star кундалиги»ни ҳам кузатиб, ижрочиларнинг ҳар бир чиқишини баҳолаб боришди ва sms-овозлари билан қўллаб-қувватлаб туришди.
9 та ҳисобот концертидан сўнг, 3 та иштирокчи асосий финалчилар сифатида эътироф этилдилар: Яна Бахтиева, Шаҳло Аҳмедова, ва Улуғбек Холиқов.
7 июнь куни эса, “Истиқлол” санъат саройида, Zo`r - Zo`r Star телевизион лойиҳасининг якуний гала-концерти бўлиб ўтди!
Якуний гала-концертга ҳакамлар ҳайъати аъзолари, санъаткорлар, кўплаб мухлислар ва томошабинлар ташриф буюрдилар.
Гала-концерт шу кунгача ўтказилган Zo`r - Zo`r Star жараёнларидан йиғилган видеолавҳалар асосидаги ролик билан бошланди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, саҳна декорацияси ҳам ўзига хос бўлиб, ҳақиқий жаҳон стандартларига мос равишда яратилган эди. Икки тарафдан саҳнага тушиб келувчи зина, ёрқин мониторларда ҳар бир қўшиқ ҳолатига мос тасвирлар намойиши, созандалар гуруҳи, бэк вокал, барчаси юқори савия ва дид билан жойлаштирилган.
Дастурни Форум ТВ телебошловчиси ва журналисти Нилуфар Сотиболдиева ва ТВМ телеканали телебошловчиси Ойбек Рихсибеков олиб боришди.
Дастлаб иштирокчилар номлари айтилиб, таништирилиб ўтилди.
1. Феруза Жумаева
2. Мадина Рашидова
3. Акбар Толипов
4. Василина Дониёрова
5. Роман Ветров
6. Оскар Жалилов
7. Расул Турсунқулов
8. Яна Бахтиева
9. Шаҳло Аҳмедова
10. Улуғбек Холиқов
Концерт Феруза Жумаева ва “Саҳро” гуруҳи иштирокидаги дуэт қўшиқ билан очиб берилди.
Концерт давомида иштирокчилар машҳур хонандалар билан дуэтлардан ташқари, ўзларининг муаллифлик қўшиқларини ҳам ижро қилдилар.
Дуэт қўшиқлар:
1. Феруза Жумаева ва “Саҳро” гуруҳи
2. Мадина Рашидова ва Улуғбек Раҳматуллаев
3. Акбар Толипов ва Абдулла Шомаърупов
4. Василина Дониёрова ва Рамз Усмонов
5. Роман Ветров ва Лола
6. Оскар Жалилов ва Шахзода
7. Расул Турсунқулов ва Райҳон
8. Яна Бахтиева ва Зулайҳо Бойхонова
9. Шаҳло Аҳмедова ва Бахтиёр Раҳмонов
10. Улуғбек Холиқов ва Нилуфар Усмонова
Муаллифлик қўшиқларидан
Расул Турсунқулов “Алдама”, Роман Ветров “Будь со мной”, Оскар Жалилов “Мени кечир”, Акбар Толипов “Аиша”, Яна Бахтиева “Каждый день” ва бошқалар...
Барча қўшиқлар жонли ижрода куйланди.
Шунингдек, рақс гуруҳлари томонидан замонавий рақслар, саҳна кўринишлари ҳам намойиш қилинди.
Ҳар бир иштирокчи ўзига хос бўлиб, куйлаётган қўшиғини ўзгача бир руҳиятда тақдим қилишга интилди.
Танловнинг барча иштирокчилари махсус дипломлар билан тақдирланишди. Дипломларни уларга хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов топширди.
Сўнг, иштирокчиларга “Одноклассники”дан “юлдузча” тақдим қилинди. Шунингдек, “Одноклассники”нинг махсус совғасига Оскар Жалилов эга бўлди.
Шундан сўнг, sms овоз бериш орқали йиғилган овозларга кўра, ғолиблар эълон қилинди.
Учинчи ўрин Яна Бахтиева (24 649 овоз)
Тақдирлаш учун саҳнага Ўзбекистон Халқ артисти созанда Абдуҳошим Исмоилов таклиф этилди.
Иккинчи ўрин Шаҳло Аҳмедова (48 197 овоз)
Тақдирлаш учун саҳнага «Beeline» компанияси директори Андрей Сафронюк таклиф этилди.
Биринчи ўринга эса Улуғбек Холиқов сазовор бўлди.(63 445 овоз)
Унга совринни Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримова топширди.
Улуғбек Холиқов видеоклип суратга олдириш, яккахон мусиқий альбом ёздириш ҳамда, “Panterra” студияси билан шартнома тузиш имкониятига эга бўлди!
Фонд Форум Васийлик Кенгаши Раиси Гулнора Каримова лойиҳа ҳақида ўз фикрларини айтиб, барчага миннатдорчилик билдирди.
Сўнг, иштирокчилардан Роман Ветровга Россия Олий ўқув юртларидан бирида ўқиш учун грант тақдим этилди.
Дастур якунида Zo`r - Zo`r Star лойиҳасининг барча ҳайъат аъзолари, лойиҳани қўллаб-қувватлаган санъаткорлар ва мазкур лойиҳа ижодкорлари, ҳамда режиссёри Михаил Анисимов ҳам саҳнага таклиф қилиндилар.
Zo`r - Zo`r Star лойиҳаси иштирокчилари иштирокидаги қўшиқ билан дастур ўз ниҳоясига етди.
Лойиҳа ўзбек шоу бизнесида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда ёш истеъдодларга ўз қобилият ва маҳоратларини намоён этиш имконияти берилади. Мазкур лойиҳа ўзбек шоу бизнесининг янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшади, деган фикрдамиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова