FATTOHHON.COM
« Все новости
НАМАНГАНДА “ЮРТИМ ОБОД” ДЕБ НОМЛАНГАН ХАЙРИЯ ГАЛА-КОНЦЕРТИДАН! 26.06.2018 23:14
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Наманган шаҳридаги “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Вилоят Ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Юртим обод” деб номланган хайрия гала-концерти ўтказилди.
Концертда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов,
Самандар Ҳамроқулов,
Алишер Файз,
“Ниҳол” мукофоти совриндори Гуласал Абдуллаева иштирок этишди.
Хонандалар ижросидаги Она Ватанимизни, тинчлик ва осойишталикни, меҳр-оқибатни, одамийликни, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди, бу ўз навбатида иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Концерт кўтаринки руҳда ўтди.