FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3656-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро мақом санъати анжумани” га Вилоят маданият бошқармасининг ижодий гуруҳи томонидан тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.
Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, Мазкур анжуманнинг бадиий қисмида иштирок этиш учун жойлардаги маданият ва санъат муассасаларида таълим олаётган 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўқувчилар ва тўгарак қатнашчиларини саралаш танловлари 2018 йилнинг 21 май куни соат 09.00 да Шаҳрисабз шаҳридаги 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилди. Саралаш босқичида Қашқадарё вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Салим Сайимов ҳамда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Элмурод Боймуродов, вилоят маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Шухрат Шодиев ва етакчи мутахассис Фахриддин Рахмонов ҳамда, “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори Ойбек Мирзаевлар туман ва шаҳардан келган ёшларга ўз фикрларини, мақом тарихи сирлари, асарлар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Саралаш босқичи кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари гувоҳлигида шаффоф тарзда ўтказилди. Саралаш босқичида 21 та болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда 20 та маданият аҳоли дам олиш марказидан жами бўлиб 254 нафар ўқувчилар қатнашиб шундан 160 нафар ўқувчилар саралаб олинди. Саралаш босқичида “Сараҳбори наво”, Сараҳбори оромижон”, Рост мақомидан “Соқиномаи савти калон” мақом туркумларидан ўрганиш жараёни бошланди.
Бу эса ёшларимизнинг миллий номоддий маданий меросимизга бўлган ҳурматини ва ватанпарварлик ҳиссини оширишда хизмат қилади.