FATTOHHON.COM
« Все новостиРежиссёр Аюб Шаҳобиддиновнинг "Турист" фильмининг тез орада катта экранларга чиқиши кутилмоқда!
Азиз Арзиқулов фильм оператори: - Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов билан Давлат бюджетига суратга олинган фильмларда кўпроқ биргаликда ижод қилганмиз. Ҳозир ҳам, фильмнинг ғоясига, мазмунига кўпроқ эътибор билан ҳаракат қилдик. Съёмка жараёнларида кадрларни, актёрларнинг ижроси, тасвирий ечимлари, фильмнинг атмосферасини рассом билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилдик. Ҳар битта кадрга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамма биргаликда битта фикрга кела олдик, деб ўйлайман. Ҳаммамиз ҳамфикр бўлиб, ҳамкорликда ишладик. Режиссёр Аюб Шаҳобиддинов билан биргаликда ишлаганимизда, ҳақиқий фильм суратга олиш атмосферасини ҳис қилиш мумкин.
Аюб Шахобиддинов режиссёр: - Ўзига яраша қизиқарли драматургияга қурилган, ўзим учун ҳам қизиқарли бўлди. Жанр бўйича мелодрама, лекин романтик ва комедик элементлари ҳам бор. Бу фильмни мен учун қизиқарли бўлган яна бир жиҳати, бу ерда ҳозирги кунда ҳар бир фильмда учраётган машҳур актёрлар йўқ. Лекин, шуниси билан ҳам фильм қизиқ, деб ўйлайман. Сценарийдаги бош қаҳрамон актёр Ёқуб Аҳмедовнинг характерига яқин, деб ўйлайман. Шундан келиб чиқиб ҳам, Ёқуб Аҳмедовни бош ролга танладик. Иккинчи қаҳрамон Юлдуз Ражабова (“Хазон” фильмида роль ижро этган), 3-курс талабаси. Фильмда иккинчи пландаги актёрлар кўп эмас. Чунки, асосан диққат эътиборда бош қаҳрамонлар йигит ва қиз туради. “Кечиккан ҳаёт” фильмида бош ролни ижро этган Дониёр Ҳафизов Юлдузнинг укаси ролида, шунингдек фильмда Нозим Тўлахўжаев, Гулбаҳор Йўлдошева, Феруза Собитовалар ҳам роль ижро этишди.
Режиссёр Аюб Шахобиддиновнинг ҳар бир фильми ўзига хослиги ҳисобга олсак, "Турист" ҳам томошабинни бефарқ қолдирмаслиги аниқ, назаримизда. Саида Вахобова Феруза Фаттохова
ҳ