FATTOHHON.COM

« Все новости

“МАРД ЎҒЛОН” ДАВЛАТ МУКОФОТИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИДАН! ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ! 30.06.2018 20:57

photo (7)

30 июнь «Ёшлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳар Ёшлар Марказида “Мард ўғлон” Давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Мукофотни Тошкент шаҳар Ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев топширди. Мукофот топшириш маросимидан олдин Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев Ёшларни бугунги “Ёшлар куни” байрами билан самимий табриклаб, ўз фикрларини баён этди.

IMG_9283.MOV_snapshot_04.39_[2018.07.01_09

1

photo (3)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, илк бора топширилаётган бу шарафли мукофотга Тошкент шаҳридан Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 17-ИИБ профилактика инспектори Жамшид Абдулбоқиев, ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими Равшанбек Шукуров муносиб топилиб, мукофотни фахр ва ифтихор билан қабул қилиб олишди.

photo (6)

Мукофот топшириш маросимидан сўнг, Тошкент шаҳар Ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаевни “Ҳоким ва ёшлар” мавзусида ёшлар билан самимий суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбат давомида тадбиркорликка қизиқиши баланд ёшлар ўз лойиҳалари, таклиф ва режаларини баён этиб, мазкур режаларни амалга оширишда юзага келаётган айрим муаммоларни ҳам қисқача баён этишди ва саволларга ижобий жавоб олишди. 

photo (4)

Тошкент шаҳар Ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев суҳбатда сўзга чиққан кўплаб ёшларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда ёрдам беришини, ҳамда қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Уларга керакли маслаҳатлар берди. Тадбиркорликка қизиқиши баланд, янги иш ўринлари яратиш ниятида янги  лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркор ёшларни, ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини ҳам билдирди. Бу эса, ёшларни янада руҳлантириб, Ватанимиз келажаги йўлида янгидан янги лойиҳаларни амалга оширишга ундаши шубҳасиз.

Саида Вахобова

photo (5)

photo (2)

photo (1)