FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Президентининг 05.07.2017 даги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида” №ПФ-5106 фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташкил топган кун – 30 июнь санаси мамлакатимизда “Ёшлар куни”, деб эълон қилинган бўлиб, шу куни Республикамиз бўйлаб, мазкур байрам кенг нишонланди! Республикамизнинг барча вилоятлари бўйлаб ўтказилган байрам концертларининг якуний катта тантанаси 30 июнь куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионда бўлиб ўтди!
“Ёшлар куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамда, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган “Ёшлар – Ўзбекистон келажаги” шиори остида катта гала-концерт бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирни Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Жаҳонгир Абидович Артиқходжаев кириш сўзи билан очиб берди, ҳамда юртимизда ёшларимизнинг мустақил фикрлаши, орзу-интилишлари, қобилият ва истеъдодини юзага чиқаришга, ҳамда уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, уларни Ватанимиз учун муносиб инсон бўлиб етишишларига қаратилаётган алоҳида эътибор ҳақида айтиб ўтди.
Шундан сўнг, Тадбирнинг мусиқий қисми бошланиб, унда элимиз ардоғидаги санъаткорлар 6 давлат Халқ артисти Фаррух Зокиров ва “Ялла” гуруҳи,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева,
“Шуҳрат” медали соҳиби Жаҳонгир Позилжонов,
“Шуҳрат” медали соҳибаси Шахзода, хонандалар Шохрух Шодмонов,
Муниса Ризаева, Илҳом Йўлчиев (DJ Piligrim),
“Уммон” гуруҳи, ҳамда “Дурдона” гуруҳи иштирок этишди.