FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚАШҚАДАРЁДА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ! 02.07.2018 06:21

ad7ec31d7beb9a02282ca57ef9070b14

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Чироқчи туманида ўтказилган йиғилишда мақом санъатини янада ривожлантириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган намунавий мақом ансамблларини чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича берган топшириқларига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан худудларда фаолият юритаётган намунавий “Мақом” ансамблларини миллий чолғу-асбоблари билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

IMG_0049~1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисида”ги ПҚ-3391-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси қошида “Мақомчилар” ансамбли ташкил этилди.

IMG_0033~1

Маданият вазирлиги Матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 28 июль куни Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Аллаев Долли Ҳакимович ва вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Салим Сайимов ҳамда, вилоят маданият бошқармаси Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси Шухрат Шодиев жамоанинг келажакда амалга ошириши зарур бўлган бир қатор вазифалар юзасидан ўз фикр мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини, жумладан жамоа ижросидаги “Сараҳбори дугоҳ” ва унинг тароналари ижросини тинглаб, ансамбл тўғрисидаги илиқ фикрлар билдириб ўтилди.

IMG_0037~1

Шундан сўнг вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Салим Сайимов “Мақомчилар” ансамблининг созандаларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси бўлган ўзбек миллий чолғу асбобларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси ишларида омад ва ижод йўлларида улкан зафарлар тиладилар. Бу эса ёшларимизнинг миллий номоддий маданий меросимизга бўлган ҳурматини ва ватанпарварлик ҳиссини оширишда хизмат қилади.

Хозирги кунда вилоят қошида ташкил этилган “Мақомчилар” ансамбли томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3656-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган “Халқаро мақом санъати анжумани” га тайёргарлик давом этмоқда.