FATTOHHON.COM
« Все новостиКуни кеча “Ўзбек миллий мақом санъати Маркази”да Саралаш комиссияси жорий йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилаётган “Ҳалқаро мақом санъати анжумани”да иштирок этиш истагини билдирган хорижий давлат мақом ансамбллари ва яккахон хонандаларининг ижодий иш намуналарини кўриб чиқиш учун ўзининг навбатдаги йиғилишини ўтказди.
Йиғилишда Ҳиндистон, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, АҚШ, Тожикистон, Туркия, Белгия ва Эрон каби хорижий давлат мақом ансамбл ва яккахон хонандаларининг ижодий иш намуналари Анжуман низом талаблари доирасида ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди.
Саралаш босқичи давомида Комиссияси аъзолари Ўзбекистон халқ хофизи Ҳасан Ражабий, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев, Турғун Алиматов номидаги жамоат бирлашмаси раҳбари Алишер Алиматовтомонидан яккахон хонанда Тожикистон Республикаси фуқароси Сирожиддин Жўраев ҳамда Ҳиндистонинг DVALI мусиқа жамоасининг ижодий ишларини маъқул деб топди ва ҳолисона баҳолади.
Сирожиддин Жўраев – 1975 йил 27 декабрь куни Тожикистон Республикасида туғилган. Тожикистон Республикаси фуқароси. Миллати ўзбек. 2005 йилда Тошкент давлат консерваториясини тамомлаган. Ф.Шахобов номидаги Тожикистон давлат Шошмақом ансамблида мусиқа дуторчиси лавозимида фаолият юритмоқда.
Ҳалқаро мақом санъати анжуманида Мушкулоти Наво (силсила – Тасниф,Taрже, Гардун), Taлқини Баёт (Наво мақомидан), Не ажаб ва Очилсин (xaлқ куйлари), Зулф (M.Mўминов куйи) куйларини ижро этиши кўзда тутилмоқда.
Ҳиндистоннинг Dvali musiqiy jamoasi Янги Деҳлида ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Мазкур жамоа кўплаб фестивалларда иштирок этиб келади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Хива шаҳрида ўтказилган «RAQS SEHRI» фестивалида қатнашган. 6-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ҳалқаро мақом санъати анжумани”да ҳинд классик мусиқасини ижро этиши кўзда тутилмоқда.