FATTOHHON.COM

« Все новости

САРАЛАШ БОСҚИЧЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 17.07.2018 04:01

20180713_123551-1024x614

Жорий йил 13 июль куни Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этиш истагини билдирган хорижий давлатларнинг мақом ансамбллари ва яккахон хонандаларининг ижодий иш намуналарини кўриб чиқиш учун Саралаш комисcияси навбатдаги йиғилишини ўтказди.

Саралаш давомида комиссияси аъзолари Ўзбекистон Халқ хофизлари  Маҳмуджон Тожибоев, Ҳасан Ражабий ва бошқа аъзолар томонидан хорижий давлат иштирокчиларнинг ижод намуналари кўриб чиқилди.

20180713_123523-1024x614

Саралаш босқичи жараёнида хорижий давлатларнинг мақом ансамбллари ва яккахон хонандаларининг ижод намуналари, анжуман Низоми талаблари асосида ўрнатилган тартибда холисона саралаб олинди.

Комиcсия аъзоларининг маълум қилишича, ҳозирги кунга қадар 50 га яқин хорижий давлат вакиллари мазкур Анжуманда иштирок этиш истагини билдирмоқда.