FATTOHHON.COM

« Все новости

МАҚОМ САНЪАТИ АНЖУМАНИ УЧУН САРАЛАШ БОСҚИЧИ ДАВОМ ЭТМОҚДА! 24.07.2018 06:44

Мусиқа санъати дунё халқларини бирлаштирувчи кучга эга санъат туридир. У қайси тилда куйланмасин ундаги сеҳрли оҳанг инсоният қалбига бирдек кириб боради ва бир хил маънавий озуқа улашади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ҳалқаро мақом санъати анжуманини ўтказишдан кўзланган мақсади, мақом санъати орқали дунё халқларини бир ерда жамлаш ва бирлаштиришдан иборатдир.

20180720_145603-1024x614

Саралаш комисcияси куни кеча Халқаро мақом санъати анжуманида иштирок этиш истагини билдирган хорижий давлатларнинг мақом ансамбль ва яккахон хонандаларининг ижод намуналарини кўриб чиқиш учун навбатдаги йиғилишини ўтказди.

20180720_145915-e1532353559918-1024x614

Саралаш давомида комиссияси аъзолари томонидан хорижий давлат мақом ансамбллари ва яккахон хонандаларининг ижод намуналарини анжуман Низоми талаблари асосида ўрнатилган тартибда ҳолисона саралаб олинди.

Комиcсия аъзоларининг маълум қилишича, ҳозирги кунга қадар 60 дан ортиқ хорижий давлат вакиллари анжуманда иштирок этиш истагини билдирмоқда.

Мақом анжумани учун ижод намуналарини саралаш давом этмоқда!