FATTOHHON.COM
« Все новости
15 июнь куни “ХХХ” ресторанида «Relax party» бўлиб ўтди.
Унда Фаррух Соипов,
Шаҳриёр,
Суҳроб Кенжаев,
ҳамда Равшан Намозов иштирок этишди. Кеча DJ Акромнинг рақсбоп мусиқалари билан якунланди.
Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, Party даги барча қўшиқлар тўлиқ жонли ижро этилди.
Фаррух Соипов нафақат маҳоратли актёр, балки тўлиқ жонли ижрода куйлай оладиган хонанда эканлигини ҳам намойиш қилди. У ўз чиқишини Ватан ҳақидаги “Соғиндим” қўшиғи билан бошлади.
Айниқса, унинг устоз санъаткор Ботир Зокировнинг “Қайдасан” қўшиғини қайта куйлаб, “премьера” қилганлиги, (ВИДЕОДА) ҳамда инглиз тилидаги бир неча қўшиқлари барчанинг олқишига сазовор бўлди!
Фаррух Соипов шунингдек, креатив рэпер Шаҳриёр билан ҳам дуэт куйлади.
Шаҳриёрнинг ўзига хос имиджи, ҳамда шўх қўшиқлари кечани янада “қизитди”.
Хонанда Суҳроб Кенжаев ҳам Шаҳриёр билан дуэтини “премьера” қилди!
Шунингдек, кеча Суҳроб Кенжаевнинг оммалашган “Кечикдим” қўшиғисиз ўтмади, албатта.
Равшан Намозов ҳам ўзининг машҳур қўшиқларидан куйлади, ажойиб “ностальгия”!
Меҳмонлар орасида кўплаб таниқли инсонларни учратиш мумкин эди: “Беном” гуруҳи, актриса Асал Шодиева, Муҳаммадали Искандаров, хонандалар Нодир Жўраев, Жаъфарбек, Салмон, клипмейкер Умид Нормуродов ва бошқалар...
Шунингдек, кечага оила аъзолари, кичикроқ ёшдаги фарзандлари билан келган меҳмонлар ҳам кўп эди. Негаки, “ХХХ” ресторанининг оилавий дам олиш учун қулай тарафи, мана шундай кечқурун бўладиган кечаларда хавфсизликнинг яхши ташкил этилганлиги ва ўзига хос тартиб-интизом, назаримизда.
Кеча давомида рақс майдончаси ва саҳна, ҳақиқий фотостудияга айланиб кетди, тўхтовсиз видеосъёмкалар. Негаки, барча Фаррух Соипов, Суҳроб Кенжаев ва Шаҳриёр билан суратга тушишди. Шунингдек, кеча меҳмонлари бир зум рақсдан тўхташмади, ҳисоб.
Ҳақиқий ёз ҳароратига монанд кеча ташкил қилганликлари учун, кеча ташкилотчилари бўлмиш, Фаррух Соипов, Суҳроб Кенжаев, Шаҳриёр, Тимур Пиримқулов, Камолиддин Камолов ва бошқаларга миннатдорчилик билдирамиз.
Саида Ваҳобова
Феруза Фаттохова