FATTOHHON.COM
« Все новостиМақом – ўзбек халқининг дурдона асарлари, мураккаб руҳий кечинмалари, теран фалсафий фикрлари асосида жилоланган мўъжиза санъат туридир.
Шу боисдан ҳам асрлар оша аждодлар томонидан юксак баҳоланган ҳолда ўз қадрини топган.
Жорий йил 18-27 июль кунлари Ўзбек миллий мақом санъати Маркази бош директори Соибжон Бегматов ҳамда, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мусиқа раҳбари Абдураҳмон Холтожиев Эрон ва Миср давлатларига хорижий хизмат сафарини амалга оширмоқда.
Мазкур хизмат сафари Эрон ва Миср давлатларининг мақом санъати марказлари иш фаолияти ва ижобий тажрибаларини ўрганиш, тажриба алмашиш, хорижий давлатлар билан хамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда ўзбек миллий мақом санъатини дунё миқёсида тарғиб қилишга қаратилган.
Марказ бош директори С.Бегматов ҳамда, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли мусиқа раҳбари А.Холтожиев Эрон Маданият вазирлиги раҳбарияти ва мусиқашунос олимлар ҳамроҳлигида Эрон давлатининг Мусиқа олийгоҳига ҳам ташриф буюришди.
Ташриф давомида Олийгоҳ музейи фаолияти билан яқиндан танишиб, Эрон миллий мақом санъати созанда ва хонандаларининг ижро маҳорати ҳамда, ўзига хос жиҳатлари ўрганилди.